Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Кенгаш раиси А. Хаитов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Ҳожиматов, фермерлар, иқтисодчилар иштирок этди.

Хабарингиз бор, лойиҳада Асосий қонунимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиш киритиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда. Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари ҳам бу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этмоқда.

Мазкур йиғилишда конституциямизнинг 20 дан ортиқ моддаси ва айрим боблари бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Инсон қадри ва инсон учун яратиладиган шароитлар, болалар меҳнатини тақиқлаш, ҳеч қачон бунга йўл қўймаслик, оила институтини такомиллаштириш, эркак ва аёлни оилада ва жамиятда тенг ҳуқуқларини таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорни кўпайтириш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари фермер ва деҳқон хўжаликларни ҳуқуқларини таъминлаш, ривожланиши, инновацияларни киритилишига кўмаклашиш масаласида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини киритишмоқда.

Мақсад эса ягона ўтмишдан сабоқ чиқариш, келажакни яхшироқ англашга интилишдан иборат.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер ва томорқачилар бу жараёнда фаол иштирок этмоқда