Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалиги нафақат маҳсулот етиштиришни, балки, халқаро миқёсда бозоргир бўлишини таъминлаган ҳолда уни экспорт қилишни ҳам йўлга қўймоқда.

– Биз фермер хўжалигимизда ишни кластер усулида ташкил қилганимиздан сўнг фаолиятимиз қамрови кенгайиши билан бирга экспорт салоҳиятимизни оширишга ҳам муваффақ бўлдик, – дейди хўжалик раҳбари Ҳайдар Ўроқов. 

– Хўжалигимизда наслли тухум ва жўжа, паррандалар учун тўйимли озуқалар етиштириш билан бирга деҳқончилик ҳам қиламиз. 65 гектардан ортиқ токзорларимиз, қарийб 28 гектар боғимиз бор. Шунинг ҳисобидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хорижга 7,4 миллион АҚШ долларига тенг майиз, наслли тухум ва жўжа экспорт қилдик. Харидорларимиз орасида Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон, Россия каби давлатлар бор.

Шуниси диққатга сазоворки, шу пайтгача Ўзбекистон наслли тухумни Россия ва Қозоғистондан импорт қилган бўлса, энди уларнинг ўзи биздан – “Навобод наслли парранда”дан сотиб олмоқда.

Фермер хўжалиги ўзининг экспорт салоҳиятини ошириб, яқин икки йилда уни икки баробарга ошириш учун имкониятларини кенгайтирмоқда. Жумладан, оқ кишмишли узумзорлар 65 гектарга кўпайиб, улар келгуси йил ҳосилга киради. Натижада майиз етиштириш ҳозирги 450 тоннадан 700 тоннага етказилади. Бунинг натижасида қўшимча 53 та янги иш ўрни яратилади. Наслли паррандалар сони 300 минг бошга етказилиб, наслли тухум ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 30 миллион донага етади. Ана шундай юксак мақсадларни кўзлаган фермер хўжалиги жамоаси 2020 йил охиригача маҳсулот экспортини 10 миллион АҚШ долларига етказмоқчи.

Ҳа, айтганча, 2018 йилнинг март ойидан буён Тожикистон республикасининг Сўғд вилоятида фермер хўжалигининг филиали самарали фаолият кўрсатмоқда. Ушбу филиал орқали қўшни давлатга жорий йилнинг ўтган даврида 3 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер маҳсулот экспортини кўпайтирмоқда
Жамият
18:39 / 29:10:2020