Фазлиддин Эркинбоевдан дастлабки олтин медал!
Ливерпулда ўтаётган ЖЧ-2025да эркаклар ўртасида 75 кг.гача вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев булғористонлик Рами Киванга қарши финал жангига чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. У терма жамоамиз ҳисобига дастлабки олтинни келтирди.
Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси 1 олтин ва 3 та бронза билан умумжамоа ҳисобда 1-ўринга чиқиб олди.

Бугун 7 нафар боксчиларимиз олтин медал учун рингга чиқишади.
ЎзА