Ибратли ташаббус

Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу йилги Ўқитувчи ва мураббийлар кунида ибратли ташаббусни илгари сурди. Узоқ йиллар таълим–тарбия соҳасида самарали меҳнат қилиб, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаб, уларга илм-фан сирларини чуқур ўргатган фахрий педагогларнинг уйлари дарвозаларига “Бу хонадонда муҳтарам ва қадрли зот, ўқитувчи-мураббий яшайди” каломлари битилган пешлавҳаларни ўрнатиш йўлга қўйилди.

Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида фахрий устозларнинг кўп йиллик машаққатли ва айни пайтда шарафли меҳнатларини қадрлашга йўналтирилган бу ташаббус Сариосиё туманидан бошланди. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари фахрий устозларнинг хонадонларида бўлиб, уларни умумхалқ байрами билан табриклади. Совға–салом улашиб, уйлари дарвозасига “Бу хонадонда муҳтарам ва қадрли зот, ўқитувчи- мураббий яшайди”, сўзлари ёзилган пешлавҳани илиб қўйди.

– Мамлакатимизда ўқитувчи–мураббийларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, устозларнинг сермашаққат ва шарафли меҳнатлари улуғланмоқда, – дейди Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев.–Яқин маслаҳатгуйимизга айланаётган фахрийларимиз ҳам бундай эътибор ва эъзоздан четда қолаётгани йўқ. Шу маънода уларнинг уйлари дарвозасига ўрнатилаётган янги пешлавҳалар ҳаётини ўқув-тарбия ишларига бағишлаган фахрий устозларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромнинг яна бир намунасидир.

Маълумотларга кўра, вилоятда умрининг энг кучга тўлган даврини ёш авлод таълим-тарбиясига бахшида этиб, шу кунларда қарилик гаштини сураётган 5 минг 200 дан ортиқ ўқитувчи истиқомат қилмоқда. Таълим муассасалари педагоглари устозлари анъаналарини давом эттириб, чуқур билим ва юксак маънавиятга эга келажагимиз эгаларини тарбиялаётир. Фахрий устозлар юртимизда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан рози бўлиб яшамоқда. 

Воҳанинг Сариосиё туманида 60 га яқин фахрий муаллим уйига “Бу хонадонда муҳтарам ва қадрли зот, ўқитувчи-мураббий яшайди”, сўзлари ёзилган пешлавҳа ўрнатилди. Янги пешлавҳа тумандаги 9-умумтаълим мактабининг собиқ физика ўқитувчиси Жаббор Фаттоев уйининг дарвозасига ҳам ўзгача кўрк бағишлади.

Бу йил 74 ёшни қарши олган Жаббор бобо Фаттоев 52 йил муқаддам Самарқанд давлат университетини тугатиб, 45 йил мактабда физикадан сабоқ берган. Тажрибали ва фидойи отахоннинг кўплаб шогирдлари устозга ҳавас қилиб, педагоглик касбини танлади. Айрим ёшлар бошқа соҳаларнинг этагидан тутди. Шунингдек, уч ўғил ва бир қизи ота изидан бориб, ўқитувчи, деган шарафли касб эгаси бўлди. Етти йилдан буён қарилик гаштини сураётган фахрий муаллим эндиликда мамлакатимиз таълим тизимида яратилаётган шароитлардан фахр ҳиссини туймоқда.

– Агар мен ишлаган замон билан ҳозирги даврни қиёслайдиган бўлсак, осмон билан ерча фарқи бор, – дейди фахрий педагог. – Буни бизнинг авлод яхши билади. Биз ишлаган йилларда дарс ўтиш учун фан жиҳозлари танқис эди. Кейинчалик ўқитувчининг ойлиги рўзғор тебратишга етмай қолган йилларни ҳам бошдан ўтказдик. Бугун вазият тамомила ўзгарганини кўриб, беихтиёр ўқитувчиларга ҳавас қиламан. Мактаблар замонавий усулда жиҳозланган. Жамиятдаги қадри улуғланиб, меҳнатига, қобилиятига яраша иш ҳақи ҳам олмоқда. Хуллас, ҳар кун бир янгилик билан яшаяпмиз. Қани эди ёш бўлсам-у, яна мактабга қайтиб, ўқувчиларга дарс берсам дейман. Мана, куни кеча туман халқ таълими бўлими мудири уйимизга келиб, байрам билан қутлади. Кўп йиллик камтарона меҳнатларимни эътироф этиб, дарвозамизга ажойиб пешлавҳа ҳам ўрнатиб кетди. Ахир, бундай эътибор ва эъзоздан қувонмай бўладими? Буларнинг барчаси учун давлатимиздан беҳад миннатдормиз.

Вилоятнинг Ангор, Бандихон, Узун ва бошқа туманларида ҳам фахрий педагоглар хонадонига пешлавҳа ўрнатиш давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрий устозлар уйи дарвозасига пешлавҳа ўрнатилмоқда