Фахрий ҳарбийлар иштирокида хайрия тадбири
Пойтахтимизда "Ветеран" уюшмаси аъзолари ва ногиронлиги бор фахрий жангчилар иштирокида хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар фахрий ҳарбийларни, шунингдек, афғон уруши қатнашчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан қутлаб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фахрийларимизнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ўзига хос мактаб бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир доирасида фахрийларга “Ногиронлар” уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.
ЎзА