Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилган янги қонун лойиҳасида фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда.
Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш ҳамда қон донорларини рағбатлантиришга қаратилган қонун лойиҳасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорини ошириш кўзда тутиляпти.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори“ кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, уларга санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имконияти яратилади.
Муҳтарама Комилова, ЎзА