Сув – ҳаёт рамзи, тириклигимизнинг бебаҳо неъмати.

 Айниқса, унинг фаввора бўлиб отилиши, фавворадан маржон сингари томчиларнинг ўйноқлаб тушиши, этларни жунбушга келтирадиган шабадаси қалбларимизга хушнудлик, завқу шавқ улашади.

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида, сўлим манзилларида, боғу оромгоҳларида барпо этилган катта-кичик фавворалар атрофга гўзаллик бағишлаб, қалбларимизга ҳузур,танамизга ором бахш этади.

Маълумки, ҳар йили Ўзбекистонимизда 1 май “Фавворалар куни” сифатида нишонланади. Бу анъана Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелдаги "Тошкент шаҳрида "Фавворалар сайли" ёшлар оммавий-маданий тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга ошириб келинмоқда. Фавворалар сайли каттаю кичик барчага бирдек қувонч, хурсандчилик, завқ, кўтаринкилик улашади.  

Аслида бир-бирини такрорламайдиган дизайн ва кўринишга эга гўзал фавворалар юртимизнинг тинчлигидан, осойишталигидан, фаровонлигию ҳурлигидан даракдир. Шу боис ҳам юртимизда йилдан-йилга фавворалар сони ортиб бораётир. Мусиқали, замонавий, ранг-баранг жилоланувчи турли фавворалар барпо этилиб, юртдошларимиз ва хорижий меҳмонларнинг кўзини қувнатмоқда, дилини яйратмоқда, манзилларимиз кўркига кўрк, файзига файз қўшаётир. Пойтахтимиздаги Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройи кириш қисмидаги мусиқали фаввора, Сайилгоҳ майдони ички қисмидаги фаввора, “Болажон” истироҳат боғи фаввораси, “Интернешнл Тошкент” (собиқ “Интерконтинентал”) меҳмонxонаси кириш қисмидаги фаввора, Xадра майдони ҳамда Ўзбекистон давлат цирки биносига кириш қисмидаги фаввора, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олд майдонидаги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри олдидаги, Мустақиллик майдони, қатор истироҳат боғлари ҳамда “Тошкент сити” ҳудудидаги бири иккинчисини такрорламайдиган бежирим фавворалар... Булар пойтахтимиздаги фаввораларнинг айримлари холос, вилоятлар миқёсида ушбу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Тарих китобларида фавворалар ҳақида кўзим тушган ўринлардан айримларини келтирсам. Маълумотларга кўра, Испания элчиси Клавихо 1404 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Амир Темурнинг Дилкушо боғида бўлганида беҳад ҳайратга тушган. Чунки бу ерда усталик билан қурилган фаввораларни у дунёнинг ҳеч қаерида учратмаган эди. Кейинчалик у ўз таассуротларини қуйидагича баён этган: "Подшоҳ махсус қурилган баланд ўриндиқда ўлтирар ва унинг олдида суви тепага отилиб турган фаввора бўлиб, унда қизил олмалар қалқиб турарди…”

Дарҳақиқат, XIV-XV асрларда юртимизда урф бўлган фавворалар ҳали Европа халқлари учун нотаниш бўлган. Қадимий фаввораларни Алишер Навоий асарлари ва "Бобурнома"га ишланган миниатюраларда ҳам кўриш мумкин. Ўз даврида фавворалар ёйсимон, тўртбурчак шаклларда бўлиб, анвойи гуллар уларга янада кўркамлик бахш этган. Махсус тайёрланган сопол қувурлар орқали келиб, отилиб чиққан сув ҳовузчаларга тушиб, яна ёпиқ ариқлар орқали чиқиб кетган. Мураккаб муҳандислик-қурилиш ечими асосида барпо этиладиган фавворалар аждодларимизнинг зеҳни, бунёдкорлик салоҳияти, меъморчилик санъати нақадар юксак бўлганлигидан далолатдир.

Тарихий маълумотларга кўра, Тошкентдаги дастлабки фаввора 1890 йилда қурилган бўлиб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри билан бирга бунёд этилган экан. Бугунги кунга келиб уларнинг сони ортиб, майдони, кўриниши, ранг-баранглиги ҳам тубдан такомиллашган. Айниқса, энг сўнгги замонавий услубда барпо этилган “Тошкент сити” ҳудудидаги кўркам фаввора ҳамиша юртдошларимиз ва меҳмонлар билан гавжум. Унинг кўрку таровати, жилоси, дизайни, мураккаб ечимга эгалиги дунёдаги кўркам фавворалардан қолишмайди.  

Фаровон юртимизнинг бу каби сўлим масканлари, тинчлик ва тўқликни, барқарорликни тараннум этувчи жилокор фавворалари янада кўпаяверсин. Бахтиёр болаларимизга завқу шавқ, қувонч, кексаларимизга хотиржамлик улашаверсин, юртимизга файзу тароват қўшаверсин.

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавворалар тинчликдан дарак