Кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама етук, комил, фикрловчи инсон бўлиб етишиши учун кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ёш авлод – халқимизнинг асосий таянчи ва суянчи ҳисобланади. Айнан замонавий билимлар, инновацион технологияларни, илғор касб-ҳунарни, хорижий тилларни эгаллаган ўғил-қизлар мамлакат  ривожи ва тараққиётида етакчи ўрин тутади.

Давлатимиз раҳбари  2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили, деб эълон қилди ва бу таълимга, ўқитувчига, ўқувчиларнинг таълим олишига давлат даражасида  юқори эътибор қаратилишини таъминлади.

Жорий йилнинг 28 август куни Президентимиз раислигида мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини  юксалтириш  ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган  видеоселектор йиғилиши  педагоглар зиммасига кечиктирмай ҳал этилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни  ва улкан масъулиятни юклади.  

Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мураббийларнинг қадри кўтарилиши, обрўйи тикланишида муҳим аҳамият касб этди.  Бу ўқитувчилар ўртасида соғлом рақобатни юзага келтирди. Ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ўқиб- изланиши туфайли ўқувчиларига  яхши  таълим бераётгани учун мунтазам равишда рағбатлантириб борилаётгани устоз-муаллимларни янада олдинга интилишга, сифатли ишлашга ундамоқда.  

Республикамизнинг  ҳар бир вилоят марказида Президент мактабларининг, ихтисослашган, ижод, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги умумтаълим мактабларининг очилиши таълимда соғлом рақобатни юзага келтирмоқда. Умумтаълим мактабларида янги ўқув йилидан бошлаб бошланғич синфларда ва  кейинроқ босқичма-босқич  юқори синфларда ўқувчиларга  янги авлод дарсликлари асосида сабоқ берилиши ўғил-қизларнинг Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблардагидек таҳсил олишини таъминлайди.  

Лекин  шоли курмаксиз бўлмаганидек, ютуқлар билан бир қаторда бола тарбиясида айрим камчиликлар, салбий ҳолатлар ҳам борлигини ҳам тан олишимиз лозим. Таълим тарбия билан чамбарчас боғланган жараёндир. Тарбия инсоннинг инсонлигини таъминлайдиган абадий қадриятдир.  

Фарзанд тарбиясидаги энг оғриқли муаммо бу  ижтимоий тармоқлар ва интернет тизимидир. Бир даврада ўтириб,  ўзбек миллийлигига, одоб-ахлоқига тўғри келмайдиган  хорижий сериалларни томоша қилиш ҳоллари ҳар бир оилада бор, албатта. Гоҳида оилалардаги миллий қадриятлар унутилмоқда. Жумладан, оддийгина туйилган, бир дастурхон атрофида оиланинг барча аъзолари жамулжам бўлиб, овқатланиш баҳона самимий суҳбат қуриш ҳоллари йўқолиб бормоқда. Оилада, мактабда, жамоада боланинг ўз кучига яраша қилиши мумкин бўлган жисмоний меҳнатнинг камайиб кетаётгани ва меҳнатнинг инсон тарбиясида муҳим ўрни борлиги баъзида унутиб қўйилмоқда.

Ўқувчиларнинг гоҳида кичик ёшидан ишлаб пул топишга мажбур бўлиб қолаётганлиги – чойхоналарда, тўйхонада, бозорда сарсон кезаётгани ҳам бор ҳақиқат. 5-10 сўм пул топиб, ота-онани менсимаслик, ота ёки онанинг ўгитларини тингламаслик ҳолатлари уларнинг ўқишга қизиқишини сусайтиришга сабаб бўлмоқда. Бола ярим тунгача чойхона, тўйхонада ишлаб, бозорда арава тортиб, эртасига дарсга кечикиб келиб, келганда ҳам  синфда ухлаб ўтириб, тўлиқ таълим олармикан? Ундан ҳам ёмони, ана шу тўйхоналарда катталарда кўрган ёмон одатларни ўзлаштириб олиши улар тарбиясининг бузилишига сабаб бўлмайдими?

Илм ўқув даргоҳидан, ҳаётдан олиниши мумкиндир, лекин одоб, тарбия, аввало, оиладан, уйда олинади. Аниқ вазифалари ва мажбуриятлари белгиланган “Ота-оналар мактаби”ни  шунчаки номига, хўжакўрсинга эмас, расман ташкил этиш лозим. Бу мактабда ота-оналар бурчи, жавобгарлиги, мажбурияти тўғрисида, дунёвий ва диний билимлар ўқитилиши, болаларга психологик ёрдам  кўрсатилиши керак. Ота-оналарга фарзандларини ўтиш (улғайиш) ёши даврида муаммолардан, замонавий ахборот-технологиялари, интернет, ижтимоий тармоқлардаги зарарли маълумотлардан асрашни, таҳлил қилишни, маънавий, эстетик ва маданий тарбия беришда нималарга эътибор қилмоқликни ўргатиш зарур.

“Ота-оналар мактаби” сабоқлари маҳаллада  ҳеч бўлмаса бир ойда бир марта ташкил этилиши керак. Ушбу мактабда сабоқларни олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, олимлар, психологлар, диний уламолар, ҳуқуқшунослар ва умуман юқорида айтилган тарбия  бўйича етакчи мутахассислар олиб боришса, нур устига аъло нур бўларди. Ана шунда оила – мактаб – маҳалла чамбарчас боғланган, ота-оналар, устоз-муаллимлар, маҳалла-кўй фарзанд тарбиясида масъулиятни тўла-тўкис ҳис қилган бўларди.  

Шоира Акбарова,

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги

16-мактаб директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзанд тарбияси учун муаллим ва ота-она бирдек жавобгар