Юртимиз халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида минтақа ва глобал даражада фаол ташқи сиёсатни йўлга қўйиб, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириб бормоқда. Бундай изчил, аниқ ва конструктив ташқи сиёсат Марказий Осиё давлатлари билан муносабатда яққол намоён бўлади. “Халқаро шарҳ” лойиҳаси меҳмони, сиёсатшунослик фанлари доктори Фарход Толипов билан айни мавзуда суҳбатлашдик.

– Фарход ака, Марказий Осиё мамлакатлари учун кутилаётган ва амалда тамал тоши қўйилган интеграцион жараёнда, сизнингча, кўпроқ минтақа давлатлари ички салоҳияти муҳим роль ўйнайдими ёки ташқи кучлар таъсири?

– Марказий Осиё интеграцион жараёнида иккала томоннинг ҳам ўзига яраша таъсири бор. Минтақамизнинг ҳеч бир давлатини ташқи жараёндан айри таҳлил этиб бўлмайди.

Ички муҳит нуқтаи назаридан Ўзбекистонда ҳам жараёнга ҳар хил ёндашадиган сиёсий, илмий ёки медиа қатламлар мавжуд. Масалан, Европа интеграцион жараёнида 1945 йилдан ҳозирга қадар рамзий маънода ёки шартли равишда икки қарама-қарши куч доимий рақобатда: еврооптимистлар ва европессимистлар. Биринчи оқим интеграцияга урғу бериб, биргаликда ривожланиш ғоясини илгари суради, нариги гуруҳ жараённи ортга тортиб, миллий манфаатни ўртага қўяди, баъзилар интеграция йўлидан чекинишни тарғиб қилади.

Шунга ўхшаш жараён Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда. Мавжуд икки оқим тарафдорларини мен шартли равишда турони-оптимист ва турони-пессимист, деб атаган бўлардим. Яъни, юртимизда ички интеграцияни маъқулловчилар кўп ва аксинча Марказий Осиё бирлашувини йирик кучлар билан бирга тасаввур қилаётганлар ҳам йўқ эмас.

– Ҳозирги сиёсий жараёнда ўзаро муносабатни яхшилашга уринаётган Ўзбекистон ва Афғонистоннинг асосий мақсади “Транс-Афғон лойиҳаси”ми ёки бошқа режалар ҳам борми?

– Афғонистон Ўзбекистон сиёсатида доим муҳим ўрин эгаллаган, лекин мамлакатимизнинг бу ўлкага нисбатан бугунги қараши олдинги маъмуриятникидан кескин фарқ қилади. Аввалги ҳукумат фуқаролар уруши туфайли Афғонистон террор ўчоғига айлангани, айниқса 11 сентябрь воқеалари, амалиёт раҳбарлари шу юртдан туриб бошқарилгани сабабли ушбу давлатга нисбатан изоляцион сиёсат юритган. Гарчи, биринчи маъмурият учун ҳам “Транс-Афғон” транспорт йўли долзарб эса-да, вазият шуни тақозо этган-ки, мамлакатимиз Афғонистонни бегоналаштирган, иқтисодий ҳамкорлик жуда суст, чегараланган тарзда олиб борилган. Қисқаси, икки томонлама муносабат ёпиқ хусусият касб этган.

Бугун эса сиёсат тубдан ўзгарган, “Афғонистон таҳдидлар макони эмас, балки имкониятлар ўлкаси” шиори остида ушбу мамлакат билан қайта муносабат ўрнатилди. Ҳозирча савдо-сотиқ шерикликнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган бўлса-да, иқтисодий самарадорлик кутилган даражада сезилмаяпти. Яъни, Афғонистон кўпроқ транзит ўлка вазифасини ўтамоқда. Тегишли лойиҳалар орқали Ҳинд океанига чиқиш мўлжалланяпти. Кўплаб саммит, конференция ва учрашувларда тилга олинаётган Транс-Афғон йўналиши муаммолардан холи эмас. Негаки, ҳали барқарорлик бутунлай таъминланмаган Афғонистонда хавфсизлик тўлиқ кафолатланган, дея олмаймиз. Фикримча, биз фақат шу йўлак билан чекланиб қолмай, бошқа транзит йўллар – муқобил вариантлар очишни ҳам ўйлашимиз керак. Масалан, Транс-Каспий, Транс-Кавказ ва Эрон ҳудуди орқали Форс кўрфазига чиқиш сингари.

– АҚШ Марказий Осиёга қизиқиши асносида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ёки ҳарбий ҳамкорликдан қандай манфаат кўзлайди?

– АҚШ дунё мамлакатлари орасида ўз олдига антиқа вазифалар қўядиган мамлакат сифатида ажралиб туради. Собиқ Иттифоқ тарқаб кетгач, Қўшма Штатлар Марказий Осиё бўйича алоҳида стратегия ишлаб чиққан. C5+1 ташаббуси шундай мақсад ҳосиласи. Ушбу лойиҳа беш республика билан стратегик учрашувлар, муайян дипломатик жараёнда АҚШ бизнинг сиёсий ҳолатимизни қандай тасаввур қилаётгани, минтақани нималар кутаётгани хусусидаги фикрлар алмашинуви тарзида намоён бўлади.

Ҳар бир учрашувда қўшма баёнот ёки декларация қабул қилинади, ҳар икки тараф ўзаро таклифларни кўриб чиқади ва хулоса беради.

Масалан, 2023 йил сентябрь ойида Нью-Йоркда БМТ 78-сессиясида Жо Байден алоҳида анжуман доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашди. Ўшанда “C5+1” формати қўшма баёноти тасдиқланди. Биринчи навбатда иқтисодий, савдо-инвестицион ҳамкорлик, кейин хавфсизлик соҳаси, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, иқлим ўзгариши шароитида экология муаммоларни ҳал этиш йўналишлари бўйича шартномалар имзоланди.

АҚШ томонидан Марказий Осиёга кўрсатилаётган кенг кўламли ёрдамнинг геосиёсий нуқтаи назари ҳам йўқ эмас. Зеро, Россиянинг Марказий Осиёга таъсири ёки Хитой кучайиб бориши каби глобал аҳамиятга молик ҳолатлар туфайли намоён бўладиган сиёсий муносабатларга нисбатан мувозанатни сақлаш ҳамиша бу қудратли давлатнинг устувор вазифаси ҳисобланган.

АҚШ ва Европа Иттифоқи боғлиқлигини назарда тутган ҳолда, экспертлар кенг маънода Ғарбнинг Марказий Осиёга сиёсий муносабати муайян асосга эга, дейишади. Яъни, АҚШнинг минтақамизга йўналтирилган кун тартибида демократик ривожланишни қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқи тамойилини кафолатлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш каби мақсадлар бор.

– Мамлакатимизнинг айни сиёсий ҳолатидан келиб чиқиб, кейинги ўн йилликни қандай тасаввур қиласиз?

– Юртимизнинг кейинги ўн йиллиги кўп жиҳатдан халқимизга, аниқроғи сиз каби ёшларга боғлиқ. Биз, бугунги даврга етиб келган авлод икки хил воқеликини кўрдик: Совет Иттифоқи замони ҳамда тузумнинг парчаланиши ва Мустақиллик даври. Айни дам кейинги 30 йиллик тарихни таҳлил қилиш, келажак тамойилини англаб етиш муҳим.

Ҳукуматимиз танлаган йўл мамлакат келажаги Марказий Осиё билан боғлиқлигини кўрсатмоқда. Истиқболни минтақа билан бирга қуриш мақсадга мувофиқ. Мен ҳам доим таъкидлаб кламан: Ўзбекистон – Ўзбекистоннинг ўзигина эмас, Марказий Осиё демак, Қозоғистон ҳам – Қозоғистонгина эмас, Марказий Осиё. Қолганлар ҳам шундай. Марказий Осиё иккинчи даражага тушиб қолса, ҳаммамиз ютқазамиз.

Холис ва бироз танқидий кўз билан баҳо берсак, жараёнга тўғри ёндашсак, муаммога жиддий қарасак, келажагимиз Марказий Осиё билан чамбарчас боғлиқлигини англаймиз.

ЎзЖОКУ талабалари

Ҳусан Рустамов ва Аҳрор Хушмуродов тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарход Толипов: Мамлакатимиз келажагини Марказий Осиё билан бирга қурамиз