Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг сув ва оқава таъминоти бўйича бош координатори Меҳек Марваҳа бошчилигидаги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи Бухорода амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ишларни ўрганмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов меҳмонлар билан учрашувда вилоят инфратузилмаси тармоғини ривожлантириш бўйича инвестицион ҳамкорликни жадаллаштириш ва бу борада давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Вилоятдаги ривожланиш стратегиясида уй-жой коммунал хизматларини тубдан такомиллаштириш ва йўл тизимини кенг кўламда модернизация қилиш каби бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Унга кўра, вилоят аҳолисининг ичимлик суви, канализация тизимлари деярли тўлиқ таъминланади.

Лойиҳалар Осиё инфратузилма инвестициялари банки учун жуда жозибадор бўлиб, мамлакатнинг барқарор иқтисодиётини, унинг ўсиб бораётган рейтингини ҳисобга олган ҳолда, инвестицион муҳитни яхшилашга, фуқароларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни ўз ичига қамраб олади.

Шунингдек, Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокидаги “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасининг 1-босқичи доирасида Бухоро вилоятидаги 195 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1 миллион 254 минг аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви ҳамда 165 минг аҳолини оқова сув билан таъминлаш мўлжалланган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаровонликни оширишга қаратилган ислоҳотлар