"Темир дафтар"даги оилалар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши эълон қилинди.

Унга кўра, вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Бўка туманларидаги "Темир дафтар"ларга киритилган 100 нафар эҳтиёжманд оилани қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш учун 2 миллиард сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда Бўка туманидаги хонадонларда мазкур қурилмалар ўрнатилмоқда.

Маълумот учун мазкур ҳудудларда куз-қиш мавсумида электр таъминотида узилишлар бўлиб туради. Янги ташаббус эса аҳолининг оилавий шароитига кўмак беради. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини шакллантириш учун 2 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу орқали жойларда ёшларга оид мавжуд муаммолар ҳал этилади.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон ва ижро: эҳтиёжманд оилаларга кўмак