Очиғини айтганда, авваллари камбағаллик ҳақида гапирилган эмас. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида бу сўз илк бор тилга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 март куни «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва айнан шу куни фармон ижроси доирасида давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш бугун шу жиҳатдан муҳимки, унда камбағалликни қисқартириш, камбағалликни баҳолаш ва мезонларини белгилаш, минимум «Истеъмол саватча»ларининг миқдори ишлаб чиқиш вазифалари қўйилган.

Иқтисодчилар таҳлилига кўра, бугунги кунда юртимизда камбағалларнинг улуши аҳолининг 15 фоизини ташкил этади. Бундай ҳисоблашнинг ҳам ўзига яраша мезонлари бор. Масалан, бу Жаҳон банки мезонлари бўйича инсоннинг кунлик истеъмоли 1,7 АҚШ долларидан паст бўлишидир.

Бу қатламдаги инсонларнинг шу аҳволга тушиб қолишга турли сабаблар кўрсатиш мумкин. Ундан кўра, уларни шу вазиятдан чиқариш учун зарур чоралар кўриш мақсадга мувофиқ. Дейлик, улар ҳаётини ўрганиш, таҳлил қилиш ва илмий асослаш, бу борада тизимли ишлар қилиш керак. Камбағалликни қисқартириш учун бугун вазирлик қайта номланди, унинг ўринбосарлари, департамент ва бошқарма бошлиқлари сайланди.

Яна аҳамиятли жиҳати шуки, вазирлик йил якунигача Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамжиҳатликда дастур ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Бироқ бугунги пандемик вазият иқтисодий имкониятларни кенгайтириш эвазига аҳолининг шу қатламига кўмак бериш мақсадида тезкор чораларни кўриш масаласини қўймоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда бунга алоҳида эътибор қаратгани ҳам бежиз эмас. 

Унда давлатимиз раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлашда 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди. Бу йўналишнинг иккинчиси айнан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш масаласидир.

Хўш, пандемия шароитида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш ишлари қандай амалга оширилмоқда?

Бунда биргина Тошкент вилоятини олайлик. Бугунги кунда Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятда 40 минг 474 кам таъминланган, эҳтиёжманд оила мавжуд. Айни кунда уларнинг ишсиз аъзоларини иш билан таъминлаш, бу борада зарур чораларни амалга ошириш ҳамда зарур ҳолатда бу оилаларга моддий ёрдам ҳам кўрсатилмоқда..

Шу талаблардан келиб чиқиб, вилоятнинг барча шаҳар ва туманлардаги ижтимоий ночор оилалар «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 9 мингдан ортиқ ҳомий ташкилотларга бириктиришга эришилган. Пандемия шароитида 49 мингдан зиёд оилага жами 20,5 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган бўлса, вақтинча ишсиз қолган 68 минг 274 нафар аҳолининг 44,5 мингдан зиёди бандлиги таъминлангани бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси дейиш мумкин.

Шу билан бирга, вилоятда бу қатламдаги оилаларнинг яшаш шароити ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Мисол учун, бунда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган.

Оққўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, туманнинг «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 42-уйда истиқомат қилувчи Муҳаббат Мирзааҳмедованинг уйи ҳомийлар томонидан таъмирлаб берилди.

– Ўз навбатида бундай эзгу ишлар давоми ўлароқ, Оққўрғон туманидаги 29 маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирида нуроний жамоатчилик раислари фаолияти йўлга қўйилган, – деди Оққўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ботир Бойбўтаев. – Унинг ҳар бирида 7-8 нафар маслаҳатчи бўлиб, улар маҳаллаларни айланиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишади, томорқаларда зарур экинларни экиш юзасидан маслаҳатлар бераётганлиги диққатга сазовордир. 

Уйма-уй юриб, камбағал ва кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилиб, мутасадди ташкилотларга етказилмоқда. Илгари кам таъминланганлар кўп эди, ҳозир улар сони анча қисқарди. Сабаби эса равшан оилалар томорқадан унумли фойдаланишни йўлга қўймоқда. Улар ҳунармандчилик билан шуғулланмоқда.

Тадбиркорлик билан шуғулланишга имконият яратиб бериш ҳам ушбу масаланинг яхши ечимидир. Вилоятнинг Тошкент туманида ҳам бу борада ибратли ишлар қилинмоқда. Бунда кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилаётир. Масалан, ҳомийлик тариқасида ихчам иссиқхоналар қуриб берилаётганлиги эса оилалар бюджетига катта ёрдам бўлаётганини кўриш мумкин.

– Хонадонимда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан уч сотихли ерда иссиқхона қуриб берди, – Тошкент туманидаги «Қизғалдоқ» фуқаролар йиғини фуқароси Дилноза Абдуллаева. – Бу йил бир марта ҳосил олдик. Энди иккинчи марта экин экишга тайёргарлик кўряпмиз. Оила аъзоларимиз билан ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётганимиз боис, натижа ёмон бўлмаяпти. Рўзғоримиз бут. Энг муҳими, оила аъзоларимнинг бандлиги таъминланган. Мутасаддиларга раҳмат, барака топишсин.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашдек хайрли амаллар бугун Тошкент вилояти каби мамлакатимизнинг барча ҳудудларда қизғин паллага кирмоқда. Токи, бундай саъй-ҳаракатлар халқимиз фаровонлигини таъминлаш ва уларнинг ҳар жиҳатдан бекаму кўст турмуш тарзини яратишда ҳукуматимизнинг энг муҳим масаласи ва ечими бўлиб қолади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон ижроси: камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳукуматнинг энг муҳим масаласи ва ечимига айланади