Чиқиндиларни тўплаш, ташиб кетиш, зарарсизлантириш ва йўқотиш катта куч, маблағ талаб этадиган жараёндир.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида майдони 30 гектардан иборат бўлган чиқиндилар полигони мавжуд бўлиб, мазкур ҳудудга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан олиб келинган 20 миллион тоннагача чиқинди сиғиши мумкин. Полигон бутунлай тупроқ ва ер ости сувларини хавфли чиқиндилардан ҳимоя қилувчи махсус материал билан қопланган.

Хизмат кўрсатувчи ташкилот маиший чиқиндиларни ташишда атроф-муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш чораларини кўриши лозим. Мавжуд тартибга кўра, маиший чиқиндиларни аҳоли яшаш пунктлари ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга ва тарихий-маданий аҳамиятга молик жойларга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига кўмиб ташлаш тақиқланади.

-  Чиқинди соҳасини ислоҳ қилиш, бу борада аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши кураш борасида изчил ва самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда, - дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эса бу борада янги даврни бошлаб берадиган қадамга айланди. Мазкур фармоннинг имзоланиши узоқ вақт кутилган, жуда муҳим янгилик бўлди. Асосий мақсад аҳолига кўрсатиладиган маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар сифатини янада яхшилаш. Шунингдек, чиқинди соҳасидаги хизматлар даражасини халқаро стандартларга етказиш, ҳосил бўлаётган чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини кескин ошириш, чиқиндиларнинг полигонларда тўпланишига йўл қўймаслик, атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирни минималлаштириш, “ноль чиқинди” тамойилига эришиш ва бошқа вазифалар ҳам белгилаб берилган. Ушбу фармон иқлим ўзгариши билан боғлиқ экологик муаммолар кучайиб бораётган бугунги давр учун жуда муҳимдир.

Фармонга кўра, чиқинди соҳасини янада такомиллаштириш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади. Хусусан, “Хавфсиз шаҳар” интеграциялашган тизими доирасида камералар орқали экологик ҳуқуқбузарликларни аниқлаш тизими жорий қилинади. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этадиган тадбиркорлик субъектларига экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога олиш ҳамда давлат экологик назорат инспекциясига хабар қилиш ҳуқуқи берилади.

Аҳолига ўз ташаббуси билан чиқиндихоналарга айланган ёки доимий тарзда чиқиндилар ноқонуний ташлаб кетиладиган ҳудудларда ўз маблағлари ҳисобидан фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш имкони берилади. Бунда ҳуқуқбузарликни аниқлаб, хабар берганлар жарима миқдорининг 20 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини ошириш ҳамда ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган хомашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш жазосини кенгайтириш, чиқиндилар тўплаш майдончалари ва уларнинг қўриқланмайдиган (модулли) иншоотларидан чиқиндиларни ноқонуний равишда тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун маъмурий жавобгарлик киритилади.

Кимёвий, биологик ва бактериологик воситалардан фойдаланган ҳолда бино-иншоотлар қуриш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ва бу вақтда атроф-муҳитга зарар етказганлик, шу жумладан, экинларга, ўрмонларга, дарахтларга ёки бошқа ўсимликларга қасддан шикаст етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Маълумки, аҳолининг турмуш тарзи ривожланиб боргани сари чиқиндилар ҳам ортиб боради. Агар улар вақтида тозаланмаса, утилизация қилинмаса, жиддий салбий оқибатларга олиб келади.

Мазкур ҳужжат бу каби  салбий таъсирларнинг олдини олишга замин яратади, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида чиқинди соҳасидаги муносабатларни тўғри шакллантиришга хизмат қилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон чиқиндиларнинг экологияга салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилади