Фарида Афрўз: Ватан онамнинг юрагидан бошланади… (+видео)
Ватанни онага қиёслашади...
Ватанга бўлган муҳаббат..., ватан соғинчи..., ватан меҳри..., ватан орзуси..., ватанга бўлган садоқат..., ватанга бўлган “рашк”..., ватан армони..., ватан ҳимояси... – бу тушунчаларнинг барчаси “она” деган муқаддас сўзи билан тенгликдаги ифодаланишидир.
Бу икки сўз ўртасидаги яқинлик бамисоли ажратиб бўлмайдиган қалб ва юракни ифодалаш кабидир. Туғиладиган ҳар бир гўдакнинг киндик қони тўкилган маскани, соғинч ва меҳр тафтини ҳис қила оладиган, бағрида эркин ўниб-ўсиб, камол топадиган ва бир дунё орзулар қуршовида улғаядиган, ҳимояси остида армондан ҳоли, баъзан эркаланиб, рашки келадиган даражадаги қизғаниш ҳиссини ҳосил қиладиган барча туйғуларни – онага ҳам, Ватанга ҳам қиёслаш мумкин.
Байрам арафасида Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, дилбар шоира Фарида Афрўз билан Ватаннинг ҳар бир қарич тупроғида энг беғубор хотираларимиз кўмилганлиги, умримиз давомида шу юртнинг равнақи учун ҳар биримиз озми-кўпми ўз ҳиссамизни қўшиш ҳам аслида фахр ва бурч эканлиги ҳақида суҳбатлашдик.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hSi9W2WQ-sI" title="Farida Afroʻz: Vatan onamning yuragidan boshlanadi…" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА