Бугунги давр маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, уни ҳар жиҳатдан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Олдимизда адабий-тарихий манбаларни ўрганиш асосида қадим қўлёзмаларимиз хазиналарини бойитиш, хорижий давлатларнинг қўлёзма фондларида сақланаётган, фанга номаълум бўлган маданий меросимиз намуналаридан иборат каталоглар тузиш, жумладан, Алишер Навоийнинг хорижда сақланаётган қўлёзма манбаларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, шоирнинг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини тарғиб этиш каби долзарб вазифалар турибди.

Жаҳон навоийшунослиги тадрижи ва такомилига назар соладиган бўлсак, Алишер Навоий ижодининг Франция, Америка, Германия, Финляндия, Нидерландия, Япония, Россия каби бир қанча давлатларда ўрганилгани, асарларининг бир неча дунё тилларига таржима қилинганининг гувоҳи бўламиз. 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Гулноз Халлиева Латвия давлати кутубхоналарида шоир асарлари қандай сақланаётгани ва ардоқланиб ўрганилаётгани билан қизиқди. Европа фондларида сақланаётган, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмаларнинг маълумотлар базасини ўрганиш жараёнида кўплаб янги маълумотлар тўплади. 

– Латвия университети ҳузуридаги академик кутубхонанинг “Ўзбек тили маркази”да кутубхона директори Вента Коцере билан қизиқарли суҳбат қурдим, – дейди Г.Халлиева. – Вента Коцере хоним Латвияда ўзбек адабиёти ва маданиятига бўлган чуқур ҳурмат, Алишер Навоий асарларининг лотиш тилига таржималари, кутубхонанинг 400 йиллик тарихи ва у ерда мавжуд қўлёзмалар, кўргазмалар ҳақида сўзлаб берди. Жумладан, таржималар орасида лотиш ёзувчиси Павилс Вилипснинг “Фарҳод ва Ширин” достони таржимаси алоҳида ўрин тутиши, ушбу асар лотиш китобхонларининг энг севимли китоби эканини таъкидлаб ўтди. 

Павилс Вилипс – латвиялик ёзувчи, таржимон ва давлат арбоби, 1901-1979 йиллларда яшаган. 1948 йилда “Фарҳод ва Ширин” достонининг таржимасини нашр қилдирган. Китоб сўзбошисида илк бор лотиш китобхонини Алишер Навоийнинг таржимаи ҳоли, асарларининг жаҳоншумул аҳамияти билан таништирган. Фарҳод ва Шириннинг муҳаббати ватанга, халқига ва бутун инсониятга бўлган муҳаббат тимсоли эканини эътироф этган. 

Шунингдек, олима Латвия университетида Марказий Осиёни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилаётгани, бу борада профессор Леонс Габриелс Таиванснинг тадқиқотлари, Шарқ кафедраси, Осиёни ўрганиш маркази очилишида олимнинг ташаббуси ва хизматлари борасида ҳам тўхталиб ўтилганини таъкидлади. 

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фарҳод ва Ширин” достони – лотиш китобхонларининг энг севимли асари