ФОТОРЕПОРТАЖ

Айни пайтда Фарғона вилоятида 376 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 117 таси археология, 139 та архитектура, 32 та монументал ва 88 та диққатга сазовор жойларни ташкил этади.

Бу объектларнинг 131 таси республика ҳамда 245 таси маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бугунги кунда тарихий биноларни авайлаб-асраш устувор вазифа сифатида белгиланган.

[gallery-6088]

XIX асрнинг охирида бунёд этилган Фарғона Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари орасида ўзининг Европага хос меъморий қиёфаси билан ажралиб туради. Фарғона шаҳрида боғлар, асрларга тенгдош чинорлар, эманлар, қарағайлар  ва тераклар савлат тўкиб туради.

Фарғона шаҳар марказида 1905 йили қурилган амбулаторияда бугунги кунга келиб Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, эркаклар гимназияси биноси ҳозирда Фарғона давлат университетининг маъмурий биноси, аёллар гимназияси шаҳар маданият уйи, губернатор уйи вилоят мусиқали драма театри биноси сифатида фойдаланиляпти. Бу биноларга кираверишда “XIX аср меъморий ёдгорлиги” давлат муҳофазасига олинган деб ёзилган пешлавҳалар ўрнатилганлигини кўриш мумкин.
 
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг тарихий-маданий иншоотлари