Фарғона вилоятига келган киши йўлларнинг равон ва созлигидан кайфияти кўтарилади. Йўлсозларнинг меҳнати боис ҳудудлар инфратузилмаси яхшиланиб, қишлоқ ва маҳаллалар обод бўлмоқда.

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, йўл ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари билан йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш йўналиши бўйича янги вазифалар белгиланди. Бу эса, соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 12 июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. 

Вилоятда 19 минг 950,5 километр автомобиль йўли мавжуд бўлиб, унинг 4 минг 31 километри умумфойдаланишдаги, 15 минг 919,5 километри ички хўжаликларародир. Вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси тизимидаги йўллардан фойдаланиш давлат муассасалари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 860 та янги йўл белгиси ўрнатилди. Бош бошқарма тасарруфидаги 4 минг 22 километр умумфойдаланувдаги йўлларда мавжуд 480 та йўл белгиси таъмирланди. Бу орқали 942 километр умумфойдаланувдаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи техник воситалар бут ҳолатга келтирилди. Вилоят миқёсида 12 та янги светофор қурилмаси ўрнатилди. Маҳаллий аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 9 километр пиёдалар йўлаклари барпо этилиб, 218 та манзилда пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш ишлари амалга оширилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/P5L4-iDtKWA" title="Fargʻonaning ravon yoʻllari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ҳудудларда мазкур ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг равон йўллари (+видео)