Фарғона вилоятининг табиати каби қушлар олами ҳам ноёб ва бетакрордир.

Вилоятда бедана, каклик, қумри, тоғ ғурраги, ёввойилашган хонаки каптар ва бошқа турдаги қанотлилар кўп учрайди. Баъзан вилоятнинг асл ҳолича сақланаётган табиат ёдгорликлари ва пурвиқор тоғларида булбул, тўтиқушларнинг ноёб турларини учратиш мумкин. Ҳозирда қушсеварлар ўз хонадонларида кўплаб турдаги тўтиқушлар, каптарларни парваришлайди. Шунингдек, уй шароитида бедана боқиш ҳам авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъана ҳисобланади.

- Вилоятда ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик жиҳатдан қимматли табиий объектлари бўлган 3 та  ҳудуд давлат табиат ёдгорликлари сирасига киритилган, - дейди Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассиси Нодирбек Эҳсонов. - Булар Ёзёвон чўллари, Олтиариқдаги Зилха қумликлари ҳамда Қува туманида жойлашган Акбаробод давлат табиат ёдгорлигидир.

Мисол учун, Фарғона давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги умумий ер майдони 1471,5 гектарни ташкил этади. Бу ерда ноёб дарахтларнинг 5 тури, буталарнинг 24 тури ҳамда  бир ва кўп йиллик ўсимликларнинг 165 тури ўсади. Табиат масканини ноёб қушлар ҳам ўзига макон этган. Бу ўзига хос қумли чўл ландшафтида 40 хилдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ҳам яшайди. Уларнинг орасида йўқолиб кетиш хавфи остида тургани учун республика «Қизил китоби»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакиллари ҳам бор.

[gallery-20390]

- Мутахассисларимиз томонидан кўп миқдорда тутиладиган ёввойи қушлар турларини рухсатнома асосида овлашга доир назорат тадбирлари мунтазам равишда олиб борилади, - давом этади Н. Эҳсонов. - Ўз навбатида камёб ва йўқолиб бораётган қушлар турларини табиий яшаш муҳитидан ажратиб олишда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан доимий назорат ўрнатилган.

Қува туманида 3 та ҳудуддаги 39,5 гектар майдонда жойлашган қумликларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилган. Табиат ёдгорликлари паспорти ишлаб чиқилиб, Қува туман ҳокимлиги ҳамда туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан назорат қилиш белгиланган.

Худди шундай, Бувайда туманида ҳам 8,5 гектар майдондаги қумликларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилган. Соҳа мутахассисларининг айтишича, назорат тадбирлари давомида бундай ҳудудларда қонунга хилоф равишда ов қилиш, ноёб қушлар, ҳайвонларни нобуд қилиш ҳолатлари ҳам фош этилмоқда. Ачинарлиси, бундай қушлар овчилар томонидан маълум бир пул эвазига умумий овқатланиш шохобчалари эгаларига етказиб бериш ҳолатлари йўқ эмас.

Фарғонанинг ноёб ва тобора камайиб бораётган қушларини авайлаб-асраш ҳар биримизнинг бурчимиз. Инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат сақланиши, экологик барқарорлик таъминланишида бу жуда ҳам муҳимдир.    

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг ноёб қушлари