Қувасой шаҳридаги “Қувасой Нодиржон” кўп тармоқли фермер хўжалигида етиштирилаётган сархил меваларга ташқи бозорда талаб катта. Боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ. Лекин ҳалол меҳнат ва изланишлар туфайли кўпнинг эътиборига тушди.

Камҳосил, сув етиб бориши қийин бўлган 40,3 гектар ерни ўзлаштириб, 30 гектар ерда интенсив усулда гилос боғлари яратилди. Томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилди. Яхши ниятда қилган меҳнатлари ўз самарасини берди. Гилос боғларида ҳосил мўл бўлди. Меваларнинг бир килоси ўрта ҳисобда 35-40 минг сўмдан сотилди. Маҳсулотлар ички бозордан ташқари, Россия, Жанубий Корея давлатларига экспорт қилинди.

– Президентимиз 2019 йилда Фарғона вилоятига қилган ташрифида Қувасой ҳудудида гилосчиликни ривожлантириш бўйича оқилона таклифлар берган эди, – дейди фермер хўжалиги таъсисчиси Абдужалил Маматхалилов. – Дастлаб 10 гектар майдонга гилос кўчатлари экдик. Кўчатчилик бўйича мутахассислар иқлим шароитимизга мос навларни танлашда кўмаклашди. Уларнинг тавсиялари асосида пакана ва ярим пакана хорижий навларни экдик. Ўтган йили биринчи ҳосилни олдик. Бу йил ҳосил янада мўл бўлди, ҳар бир кўчатдан 15-20 килодан мева териб олдик. 

Ҳудудда сув танқис бўлганлиги учун томчилатиб суғориш жиҳозлари ўрнатилди. Бу сув миқдорини 70 фоизгача тежаш имкониятини беряпти. Кўчатлар бу усулда суғорилганда сув ўсимликнинг илдизига боради ва ривожланишини тезлаштиради. Бунда нафақат сув, балки минерал ўғитлардан ҳам анча иқтисод қилиняпти.

– Гилос кўчатларига инновацион усулда шакл беряпмиз, – дейди хўжалик иш бошқарувчи Муроджон Маматхалилов. – Бу аввало ҳосилдорлик салмоғининг ортиши, мева теришни тез ва осон бажаришга кўмаклашади. Канада, АҚШ, Италия, Венгрия, Украинадан олиб келинган навлар маҳаллий турларга нисбатан бирмунча устунликларга эга. Улар ўзини ўзи чанглата олади. Бу баҳор об-ҳавоси ноқулай келганда ҳам юқори ҳосил олиш имконини беради. Шу боис ўзини ўзи чанглатувчи донор навлар билан осон чангланувчи гилос навларини аралаштириб экиш натижасида шакли йирик бўлган сифатли, экспорт учун мос гилос мевалари оляпмиз. Бундан ташқари, айрим навларнинг эрта ёки кечроқ пишиши маҳсулотни узоқ муддатларда аҳолига етказиб бериш имкониятини бермоқда.

Фарғона боғларида етиштирилган 60 минг тоннадан ортиқ сархил мева-сабзавот маҳсулотлари дастлабки чоракнинг ўзида 30 га яқин дунё мамлакатига экспорт қилинди. Испанияга қуритилган қалампир, Саудия Арабистонига майиз ва бодом, Эстонияга кўкат, Буюк Британияга майиз жўнатилди.

Азал-азалдан миришкор деҳқонлар сифатида танилган фарғоналиклар ҳар қарич ердан омилкорлик билан фойдаланиш ҳадисини олишган. Қуванинг қирмизи анори, Риштон қандак ўриги, Олтиариқ узуми, Бувайда анжири, Водил малинаси, Қувасой гилослари нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам машҳур.

Вилоят қишлоқ хўжалиги экспорт имкониятлари таҳлилига кўра, май-июнь ойларида ўрик, гилос, шафтоли, олхўри, олма ва анжир каби яна 47,4 минг тонна сархил маҳсулотларни экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда. Шу йилнинг ўзида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт географияси яна ўнта давлатга кенгайди.

М.Сулаймонов, 

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонанинг мевалари жаҳон бозорига жўнатилмоқда