Фарғоналик ёшлар юрт тақдирига бефарқ эмас
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона бой тарих ва маданиятга эга, буюк алломаларга бешик бўлган замин. Қубо – ҳозирги Қува, Марғилон, Қўқон каби кўҳна цивилизация масканлари ҳозирда ҳам дунёни ҳайратга солади. Аҳмад Фарғоний, Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларга муносиб авлод бўлиш эса янада фахр ва ғурур бағишлайди. Шу боис ҳам фарғоналик ёшларнинг илм ва маърифатга иштиёқи кучли, улар юртимиздаги улкан ислоҳотларнинг фаол иштирокчисидир.
Фарғона шаҳридаги санъат саройининг олд саҳнасида ташкил этилган бугунги тадбирда ҳам минглаб ёшларнинг фаоллиги кузатилди. Ушбу тадбир 30 апрель куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий воқелик – бўлажак референдум олдидан конституцион ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланди.
[gallery-11527]
Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар ва аҳоли вакиллари қизиқарли савол-жавоблар давомида юрт тақдирига бефарқ эмаслигини, бўлажак референдум жараёнларида фуқаролик позициясини намоён қилиб, унда фаол иштирок этишини таъкидлади.
Эстрада юлдузлари ва эл суйган санъаткорлар ижросидаги шўх куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Концерт дастури барчага янада жўшқинлик улашган мушакбозлик билан якунланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА