Фарғоналик мактаб ўқитувчисининг 97 фоиз ўқувчиси талаба бўлди
Фарғона вилояти Бaғдoд тумaнидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Лайлохон Неъматова ўз касбининг устаси. Унинг сабоғини олган ёшларнинг аксарияти олий ўқув юртларига ўқишга кириб, ўз орзулари сари дадил интилмоқда.
Педагог шогирдлари камоли йўлида доимо изланишда. Мактабдаги дарслардан ташқари репетиторлик фаолияти билан ҳам шуғулланади. 2016-2017 ўқув йилида 72 нафар битирувчини тест имтиҳонларига тайёрлаган муаллима шогирдлари эришган натижалардан мамнун. Битирувчиларнинг 33 нафари давлат гранти, 39 нафари эса тўлов-шартнома асосида олий ўқув юртлари талабалигига қабул қилинган. Айниқса, Шарифжон Камолов ва Миродил Аҳмадқулов тест имтиҳонларида 100 фоизлик натижа қайд этгани устоз меҳнатларининг самарасидир.
Л.Неъматова йилдан-йилга репетиторлик фаолиятини кенгайтира борди. Хусусан, 2017-2018 ўқув йилида 82 нафар, 2018-2019 ўқув йилида 112 нафар, 2019-2020 ўқув йилида 116 нафар битирувчини тест синовларига тайёрлади ва 97 фоизлик кўрсаткичга эришди. Айни кунларда ҳам устоз юздан зиёд ўғил-қизни таълимнинг навбатдаги босқичига тайёрламоқда.
Фидойи устознинг “қўлидан чиққан” битирувчиларнинг 7 нафари Инҳа университети, 32 нафари Тошкент давлат техника университети, 8 нафари Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, 11 нафари Ўзбекистон миллий университети, 56 нафари Фарғона давлат университети ва яна 72 нафари Қўқон давлат педагогика институти каби олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда.
– Ўқиган, илмли ва касб-ҳунарли инсон ҳаётда ўз ўрнини топа олади, – дейди Л.Неъматова.
– Шу боис ҳам ўқувчиларимга ҳаётдаги мақсадига эришиши учун барча фанларни ўзлаштиришни уқтираман. Тестларни ёд олиш керак эмас, балки уларни таҳлил қилиш ва мавзуларнинг ҳар бирини чуқур ўрганиши лозим. Шундагина имтиҳонларни муваффақиятли топшира олади.
Ҳaётдaги энг яxши ҳузур-ҳaлoвaт aдo этилгaн бурчдaн зaвқлaнишдир. Лайлохон Неъматова сингари фидойи ўқитувчиларни “бўлажак талабалар фабрикаси” десак арзийди.
М.Сулаймонов, ЎзА