Фарғона вилоятида ўтган ойларда узум, шафтоли сингари мевалар пишиб етилган.

Бугунги кунда вилоят божхона бошқармаси «Водий» ва «Марғилон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пунктлари томонидан сутканинг 24 соати давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари, экспортга кўмаклашиш божхона пунктларида товарларни экспортга расмийлаштириш учун назорат ва сертификатлаштириш органлари жалб қилинган бўлиб, бу ерда барча ҳужжатлаштириш ва расмийлаштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланмоқда.

Ўзбекистон 43,4 млн. долларга тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди.

2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган гилос маҳсулотларига эътибор қаратадиган бўлсак, жами 23,5 минг тонна 48 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 11 та хорижий мамлакатлар бозорларида сотилган.  

2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон энг кўп Қозоғистон, Россия, Қирғиз Республикасига гилос экспорт қилди. Шунингдек, яна 14 та хорижий давлатларга гилос экспорт қилган.  

Фарғона вилоятидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жами қиймати 450 минг АҚШ доллари бўлган 153 тонна қулупнай экспорт божхона режимига расмийлаштирилди. Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт амалга оширилди.

Маълумот учун, 2020 йилда вилоятдан қиймати 225 минг АҚШ доллари бўлган 115 тонна қулупнайлар юқорида номлари санаб ўтилган давлатларга экспорт қилинган.  

Олтиариқ тумани нафақат юртимизда, балки кўплаб хорижий давлатларда ҳам ўзининг узумлари ва узумчилик мактаби билан яхши танилиб улгурган. Мамлакатимизда узумчиликни ривожлантиришда ушбу туман намуна сифатида олингани ҳам бежиз эмас.

Вилоятдаги 7 минг 834 гектар узум боғларидан 1 минг 498 гектари айнан Олтиариқ туманида жойлашган. 2021 йилда вилоятда кутилаётган 153 минг 880 тонна узум ҳосилининг 43 минг 784 тонна қисми ҳам Олтиариқ туманида етиштирилиши режалаштирилган.

Бугун дунёнинг саноқлигина мамлакатларида мевали винолар ишлаб чиқарилади.

Кўпчилик одамлар вино маҳсулотини фақатгина узумдан олинади, деб ҳисоблайди. Аслида-чи? Дунёнинг қатор давлатлари — Исроил, Арманистон, Озарбайжон, Грузия ва Кавказ мамлакатлари, энг қувонарлиси, Ўзбекистонда ҳам тотли мевалардан ажойиб таъм ҳамда мазага эга винолар ишлаб чиқарилади.

2018 йилда ташкил этилган «Фергана Франс» масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда биринчилардан бўлиб узум билан бирга, анор, гилос ва беҳи каби мевалардан ҳам вино ишлаб чиқаришни ҳамда унинг экспортини йўлга қўйган. Мазкур қўшма корхонанинг Помир-Олой этагида 600 гектар майдонда узумзор ва мевазор боғлари мавжуд бўлиб, бу тоза ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Узум маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 12,5 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Россия Федерациясига 6,2 минг тонна ва Қирғиз Республикасига 2,3 минг тонна узум меваси экспорт қилинган.

Экспортга кўмаклашиш марказлари томонидан дастлабки жорий йилда қиймати 232 минг АҚШ долларлик 220 тонна узум Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия каби давлатларга экспорт қилинди.  

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Фарғона вилояти божхона бошқармаси таркибидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жами қиймати 645 минг АҚШ долларлик 3750 тонна пиёз экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.  

Жараёнларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Водий» ва «Марғилон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пунктлари томонидан сутканинг 24 соати давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари экспортга кўмаклашиш божхона пунктларида товарларни экспортга расмийлаштириш учун назорат ва сертификатлаштириш органлари жалб қилинган бўлиб, бу ерда барча ҳужжатлаштириш ва расмийлаштирув ишлари тезкорлик билан амалга оширилиши таъминланмоқда.

2020 йилда вилоятдан жами 15,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 12 минг 450 тонна шафтоли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, Латвия, ва Украина каби давлатларга экспорт қилинган.

2021 йилда ҳам шафтолининг дастлабки партиялари Россия ва Қирғизистонга экспорт қилиниши бошланди.

«Водий», «Қувасой» ва «Қиргули» ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт божхона режимига шафтоли маҳсулотлари расмийлаштирилмоқда.

Асосий кўзланган мақсад миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва тезкорлик билан хориж давлатларига етиб боришини таъминлашга қаратилган.  

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

Ўзбекистон беш ойда 291,6 млн. долларга тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

Экспорт қилиш бўйича ҳудудлар кесимида Тошкент, Фарғона ҳамда Самарқанд вилоятлари етакчилик қилмоқда.

БИЛАСИЗМИ?

Фарғона вилояти 2020 йилда хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилиш ҳажмига кўра вилоятлар орасида иккинчи ўринда бўлган.

Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган давлатлар орасида Россия 255,4 миллион доллар билан биринчи ўринда. Қозоғистон (251,4 млн доллар), Қирғизистон (181,1 млн доллар) кейинги асосий харидорлар бўлган.

Шунингдек, ўзбек мева-сабзавотлари Покистон (75,5 млн $), Хитой (70,1 млн $), Афғонистон (49,4 млн $), Туркия (19,4 млн $), Германия (6,3 млн $), БАА (4,6 млн $) каби давлатларга экспорт қилинган.

2020 йилда Тошкент вилояти (347,8 минг тонна), Фарғона вилояти (207,2 минг тонна), Самарқанд вилояти (144,4 минг тонна) хорижга энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар бўлган.

И.Абдужабборов, журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадан хорижга қанча мева-сабзавот экспорт қилинди?