Фарғонада ёш ижодкорлар кўрик-танлови (+видео)
Фарғона вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида "Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали ҳафталиги" ҳамда "Ижод маскани" тадбирлари доирасида тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Танловда вилоятдаги мусиқа ва санъат мактабларида таълим олаётган 84 нафар ёш ижодкор қатнашди. Тасвирий санъат йўналиши иштирокчилари олдиндан тайёрланган натюрморт асосида ўз истеъдодларини намойиш этган бўлсалар, амалий санъат ўқувчилари ўзлари тақдим этган ижод намунасига мос асарни белгиланган муддатда яратишга ҳаракат қилдилар.



Тадбир якуни бўйича 4 нафар ўқувчи Гран-пири ва биринчи ўринга лойиқ деб топилди, 8 нафар ёш қалам соҳиблари 2-ўринни қўлга киритди, 12 нафар иштирокчи эса 3-ўринни эгаллади. Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.


Ҳакамлар ҳайъати раиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли кулол Назира Қўзиева санъатга ошуфта ўқувчилар ижодий асарларини юқори баҳолади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XUWAPT9b_DQ" title="Farg‘onada yosh ijodkorlar ko‘rik-tanlovi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Элёр Олимов, ЎзА