Мамлакатнинг қайси ҳудудида бўлманг, “Янги Ўзбекистон” шаҳарчалари қурилмоқда. Фарғонада ҳам шундай. Биринчи босқичнинг ўзида 192 та кўп қаватли уйлар қурилиши режаланган эди. Уларнинг аксарияти фойдаланишга топширилди.

Асрлар давомида адирлик бўлган ерлар бугун жаннатмисол обод ва кўркам, бир ёнда бир-биридан гўзал бинолар бўлса, бир ёнда шаҳарчани кесиб ўтувчи яшил белбоғ – боғ бунёд этилган. Шоҳимардон тоғларидан келаётган ғир-ғир шабодадан баҳри дилингиз яйрайди. Қурувчиларнинг ўзлари ҳам меҳнати натижасини, одамларнинг розилигини кўриб қувонишмоқда.  

- Экошаҳар ҳудудида учта кўп қаватли уй қурдик. Улардан иккитасини фойдаланишга топширдик. Аҳоли кўчиб кириб яшаяпти, - дейди “Оптим” МЧЖ раҳбари Дилмурод Исаков. – Уйлар атрофида мактаб, боғча, шифохона, болалар майдончалари бор. Кўчаларнинг эни 80 метр. Пиёдалар йўлаклари, велосипед йўлаги бор.  

Экошаҳардаги хонадонлар ҳавас қилса арзигулик. Лойиҳадаги мукаммаллик, қурилишдаги сифат уйғунликда аҳолини ўзига тортган. Қолаверса нархлари ҳам қиммат эмас.  

- Қурилаётган уйлар тайёр ҳолатда топшириляпти. Яъни сотиб олган харидор шу заҳоти кўчиб кириб яшайверади. 1 метр квадрати 5.5 млн. сўмдан, - дейди Дилмурод Исаков.  

Дарҳақиқат, ҳар бир кўп қаватли уй олдида болалар учун қулай ҳамда чиройли ўйин майдончалари қилинган. Катталар суҳбат қуриб ўтириши учун эса миллий услубда айвон ва пешайвонлар бор. Автотураргоҳ ҳам ҳисобга олинган.  

Экошаҳар барча ижтимоий шароитларга эга. Мактаб бинолари сўнгги, мукаммал лойиҳада қуриб битказилди. Синф хоналари кенг, ёруғ. Ошхонасидан то спорт залларигача, мусиқа, қизлар гимнастика хоналаригача мавжуд.  

Мактабгача таълим муассасалари эса биринчи бўлиб иш бошлаганди. Ҳалигача Фарғонада бу ердаги каби шароитга эга бино бўлмаган. Ҳар жиҳатдан мукаммал.  

70 гектарда боғ яратилган бўлиб, дастлаб экилган дарахтлар аллақачон бўй чўзиб соя ташлади.  

Экошаҳар марказида улкан амфитеатр қурилди. Оммавий тадбирлар шу ерда ўтади. Сунъий кўл эса роҳатижон. У сузувчи болажонларга бағрини очган. Қолаверса атроф об-ҳавони юмшатади.  

Шу кунларда миллий ва ўзига хос замонавий меъморий ечимдаги ғоят гўзал масжид ҳам қурилмоқда. Аслида Фарғонанинг экошаҳарига энг муносиб баҳони унинг аҳолиси беради.  

- Яқинда кўчиб келдик. Шароитлар жуда яхши. Об-ҳаво тоза. Бу ерда газ ишлатишмайди, фақат электр қуввати билан иситилади, овқат хам плитада қилинади, - дейди уйларнинг бир яшовчиси Дилдора Муҳаммадиева. – Экошаҳар бўлгани учун атмосфера ҳар доим тоза. Газдан заҳарланиш деган гаплар умуман йўқ.  

Ишлатаётган электр энергияси ҳақининг эллик фоизини бизга имтиёз қилиб беришган. Яъни 50 фоизини биз, 50 фоизини давлат тўлаб беради.  

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/aV_suZ0jD2g" title="Farg‘onada yangi Farg‘ona" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Энди хулоса қилинг, давлат раҳбари қатъий ирод қилмаганида Фарғонанинг Экошаҳари каби бетакрор манзиллар бунёд этилармиди?  

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Янги Фарғона (+видео)