Фарғона вилоятида жорий йилнинг 9 ойида 3 минг 118 нафар ёшларга нисбатан 2 минг 618 та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 304 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.

 Уларнинг 16 нафари қасддан баданга оғир шикаст етказиш, 19 нафари қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 14 нафари енгил тан жароҳати етказиш, 32 нафари талончилик, 23 нафари фирибгарлик, 177 нафари ўғирлик, 10 нафари транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, 13 нафари безорилик жиноятларини содир қилган.

Жиноят содир этган ёшларнинг машғулоти таҳлил қилинганда, ушбу даврда судланган ёшларнинг 2 минг 632 нафари ёки 84,4 фоизини ишсиз ёшлар ташкил этиши, албатта, ачинарли ҳолдир. Бу ҳақида халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессиясида вилоят судлари томонидан одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти  юзасидан берилган ахборотда маълум қилинди.

Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб бориб, депутатларни янада фаол бўлишга, жамиятда юз бераётган ўзгаришларга, янгиликларга ҳозиржавобликка, таклифлар билдириб, ташаббус кўрсатиб, куйиб-ёниб меҳнат қилишга чорлади.  

[gallery-4751]

Сессия ишида дастлаб “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Сессияда гендер тенглиги, суд-ҳуқуқ йўналишида олиб борилаётган ишлар каби яна бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди ва кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

М. Сулаймонов,  

М. Қодиров олган (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада судланган ёшларнинг 84,4 фоизини ишсизлар ташкил этади