Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Инновацион ҳамкорлик: олий ва профессионал таълим масалалари бўйича Ўзбекистон – Беларусь форуми” мавзуидаги иккинчи халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади.

Форум Фарғона давлат университети мезбонлигида ўтказилмоқда. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад икки давлатнинг олий ва касбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, таълим соҳасидаги стратегик алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда илғор тажриба ва ютуқлар алмашинувига хизмат қилишдан иборат.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Беларусь делегациялари, шунингдек, хорижий меҳмонлар Фарғона халқаро аэропортида миллий куй-қўшиқлар садоси остида тантанали тарзда кутиб олинди. Ташриф буюрган иштирокчилар рўйхатдан ўтиш жараёнларини якунлаб, форум доирасида ташкил этилган илмий-амалий сессиялар, кўргазмалар ва муҳокамаларда фаол иштирок этмоқда.

Тадбирнинг яна бир муҳим воқеаси Фарғона давлат университетида Беларусь халқи ёзувчиси ва жамоат арбоби Якуб Колас номидаги аудиториянинг тантанали очилиши бўлди. Мазкур аудиториянинг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки халқ ўртасидаги тарихий дўстлик алоқаларини ёдда сақлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

Маълумки, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон юз минглаб эвакуация қилинган инсонларга меҳр ва паноҳ берган. Улар қаторида беларусь халқ шоири Якуб Колас ҳам 1941-1943 йилларда Тошкентда яшаб, фаолият кўрсатган. Унинг ҳаёти ва ижодига оид архив ҳужжатлари, ёдгорлик лавҳалари бу тарихий даврни ёрқин акс эттиради.

[gallery-25628]

Якуб Колас номидаги аудиториянинг очилиши икки давлат ўртасидаги таълим ва маданият соҳасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Форумда  турли мавзулардаги илмий-маърузалар тингланиб, ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, икки томонлама мулоқотлар  давом этмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Ўзбекистон – Беларусь таълим форуми бошланди