Фарғона вилоятида ёз фаслида мева ва сабзавотлар экспорти айни авжига чиқади. Миришкор деҳқонлар томонидан етиштирилган сара мевалар экспорти туну кун давом этади.

Бу борада божхона ходимлари ҳам тадбиркорларга қулай бўлган вақтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказишмоқда.

Вилоятда Қувасой шаҳри, Бағдод, Фарғона ва Ўзбекистон туманлари шафтоли етиштириш ва экспорт қилишда етакчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Қува, Тошлоқ, Қўштепа ва Олтиариқ туманларида ҳам бу яхши ривожланмоқда.

Вилоятнинг табиати ҳамда деҳқончиликка берилаётган кенг имкониятлар натижасида шафтоли боғлари йил сайин ортиб бормоқда. Фарғонада жами шафтоли боғлари 2017 йилда 703 та бўлиб майдони  6 минг 305 гектарни ташкил этган бўлса, шафтоли экиш мумкин бўлган ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида бу кўрсаткич 2022 йилга келиб 24 фоизга кўпайиб, боғлар сони 930 тани майдони эса 7 минг 920 гектарни ташкил қилмоқда. Сўнги икки йилда 1 минг 203 гектарлик янги шафтоли боғлар ташкил этилган бўлса, ҳозирда 6 минг 717 гектарлик шафтоли боғларидан ҳосил йиғиб олинмоқда. Жорий йилда шафтоли боғларидан миришкор деҳқонларимиз томонидан жами 68 минг тонна шафтоли етиштириш режалаштирилган.

Мамлакатимизда етиштирилган шафтолига нафақат ўзимизда, балки хорижда ҳам талаб катталигини инобатга олган ҳолда шафтоли пишиб етилиши билан унинг экспорти бошлаб юборилди. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2021 йил давомида Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан умумий қиймати 21,4 миллион долларлик 20 минг тоннага яқин шафтолилар жами 10 дан зиёд давлатларга экспортга расмийлаштирилган. Асосий экспортёр давлатлар қаторидан Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Украина давлатлари ўрин олган. 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан қиймати 19,4 миллион долларлик жами 19 минг тоннадан зиёд шафтолиларнинг экспорти расмийлаштирилиши амалга оширилди. Жорий йилда шафтолилар асосан Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Беларусияга экспорт қилинмоқда. 2021 йил давомида жами 20 минг тонна шафтоли экспорт қилинган бўлса, жорий йилнинг июль ойига келиб 19 минг тонна шафтолилар экспорт қилинди. Вилоятдан айни кунларда ҳар куни ўртача 100 тонна шафтоли экспортга расмийлаштирилмоқда. Шафтоли экспорти октябрь ойига қадар давом этишини инобатга оладиган бўлсак, бу йил шафтоли экспорти сезиларли даражада ортади.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш ва экспортни тезкорлик билан божхона назорати ҳамда расмийлаштрувидан ўтказилишини таъминлаш мақсадида барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат узлуксиз ташкил этилган. Ҳозирда шафтоли экспорти расмийлаштирув жараёни бошқарманинг барча ташқи иқтисодий божхона постларида бўлгани каби “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда. “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг “Олтиариқ” экспортга кўмаклашиш маркази вилоятимизнинг энг кўп қишлоқ хўжалиги экспорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар фаолият олиб борадиган Олтиариқ туманида жойлашгани ҳамда мазкур марказда барча сертификатлаш идоралари ҳам фаолият олиб бораётганлиги тадбиркорларга жуда қулай бўлмоқда.  

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада мавсумда кунига ўртача 100 тонна шафтоли экспорт қилинмоқда