ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу йилнинг 10-11 сентябрь кунлари Aҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминстрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Aлишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида минтақавий семинар ташкил этилди.

Анжуманга Фарғона водийси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона маркази мутахассислари иштирок этди.

Тадбир дастурига кўра, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Унда республикамизда илк бор «Фарғона тажрибаси» сифатида давлат хизматчилари ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар мавзуида ўзаро тажриба алмашилди.

[gallery-19225]

- Президентимизнинг соҳа ривожини таъминлашга қаратилган қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида кейинги беш йилда вилоятдаги 18 та туман, шаҳар ахборот-кутубхона  марказлари фаолияти замонавий мезонлар асосида ташкил этилига эришилди, - дейди Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази директори Ҳусния Шерматова. - Эзгу ташаббуслар доирасида яқинда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилиб, китобхонлар учун барча қулайликлар муҳайё этилди.

Семинар қатнашчилари Қувасой шаҳри ва Қува туман ахборот-кутубхона марказида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, китоб фондлари ҳамда янги жиҳозлар билан танишдилар. Шунингдек, Ёзёвон, Тошлоқ, Бағдод, Данғара туман ахборот-кутубхона маркази ҳамда Қўқон шаҳридаги Амирий кутубхонаси иш фаолиятини ўрганиш асносида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича  маҳаллий ҳокимликлар билан бирга амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр алмашилди.

Марғилон шаҳридаги «Ҳунармандлар маркази», Риштон тумани кулоллари фаолияти, риштонлик 84 ёшли Ҳасанбой ота кутубхонаси семинар иштирокчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада мамлакатимиз кутубхоначилари семинари ўтказилди