Тинчлик-тотувлик, хотиржамлик ва ўзаро илиқ муносабатлар билан бахтли оила бунёд этилади. Фарзанд тарбияси ҳам айнан шу даргоҳдан бошланади. Шу боис унинг ҳар бир босган қадами назоратда бўлиши керак. Вояга етмаган шахсларнинг жиноят содир этиши эса аслида фожиадир.

Сўнгги вақтларда интернет тармоғи орқали таваккалчиликка асосланган виртуал ўйинларнинг кўпайгани ва ушбу ўйинлар, айниқса, ёшлар ўртасида оммалашиб кетаётганига гувоҳ бўляпмиз. Албатта, ушбу ўйинларда иштирок этиш учун маълум миқдордаги маблағ талаб қилинади. Маблағ топишда муаммоси бўлган вояга етмаган шахслар эса ўйин ўйнашга муккасидан кетиб қолганидан сўнг қандай бўлмасин пул топиш пайига тушиб қолади.

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан вояга етмаган Асроржон Халилжоновни айблаш ҳақидаги жиноят иши кўриб чиқилди. Вояга етмаган бу ўсмир 11-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси, мактабда аъло баҳоларга ўқиб келган, ўқиш жойидан ижобий тавсифланган. Бироқ, нима бўлдики, ижтимоий хавлилигига кўра оғир бўлган ўғрилик жиноятини содир этган.

Иш ҳолатига кўра, вояга етмаган А.Халилжонов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида А.Р.га тегишли бўлган пластик картасини ўзи фойдаланиб келаётган “Huawei 9” русумли телефон аппаратидаги “Bepul” иловасига рўйхатдан ўтказиб олган. Мазкур пластик картада мавжуд бўлган 1 миллион 529 минг сўм пул маблағларини 2020 йил сентябрь ойида бўлиб-бўлиб қариндоши Ҳ.Алижоновга тегишли бўлган пластик картага ўтказиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Судланувчи суд мажлисида ўғирланган пулларни “1хbet” интернет ўйинига пул тикиб ишлатиб юборгани, шу ўйинга ўрганиб қолгани сабабли оқибатини тушунмай жиноят содир этиб қўйганини, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирди. Суд, судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлиги ва вояга етмаганлигини ҳисобга олиб, аслида мазкур жиноят учун қонунда фақатгина озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган бўлса-да, Жиноят Кодексининг 57-моддасини қўллаб, ЖКнинг 841-моддаси тартибида бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Унинг зиммасига сутканинг соат 20:00дан соат 6:00гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқмаслик ва назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Фарғона вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик қўшимча тақиқлар юкланди.

Судланувчининг ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган мактаб ўқувчиси экани ва ҳаётни паст-баландларини англамай туриб жиноятга қўл ургани кишини ўйлантиради, шубҳасиз. Балки, А.Халилжоновни тарбиясига оила аъзолари, маҳалла ва мактаб маъмурияти томонидан ўз вақтида эътибор берилганида балки, жиноят содир этилмас эди.

Аброрхон Акрамов,

Жиноят ишлари бўйича

Тошлоқ туман судининг раиси.

Феруза Сиддиқова,

Фарғона вилоят судининг

жиноят ишлари бўйича судлов

ҳайъати судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада компьютер орқали пул ўғирлаб, таваккалчиликка асосланган ўйинга пул тиккан мактаб ўқувчиси судланди