Давлат ва жамият ривожида, халқимиз саломатлигини асраб-авайлашда тиббиёт тизими ходимларининг хизмати беқиёс. Туну кун фидокорона фаолият олиб бораётган “оқ халат” соҳиблари учун муносиб шарт-шароит яратиш, уларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш эса масаланинг иккинчи муҳим томони ҳисобланади.

Бугунги кунда Данғара тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 8 та оилавий поликлиника, 4 та оилавий шифокорлик пункти, кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда марказий шифохона аҳолига тиббий профилактик хизмат кўрсатиб келмоқда. Мазкур даволаш-профилактика муассасаларида 213 нафар врачлар, 1274 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 389 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият юритади.

Таъкидлаш керакки, бу муассасаларда йиллар давомида меҳнат муносабатлари жиддий муаммо бўлиб келган. Аниқроқ айтганда, малакали ходимларни танлаб олиш жараёни инсон омилига боғлиқ бўлиб, кўпгина тушунмовчиликлар, эътирозлар келтириб чиқарганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ишга қабул қилишдаги мураккабликлар, ички ва ташқи таъсирлар ўз навбатида масъулларга қийинчилик туғдирган, ортиқча сансалорлик ва вақт йўқотиш, ходим танлашдаги низоли вазиятларни юзага чиқарган.

Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши айнан шу масалага тўхталгани ҳам бежиз эмас. Жумладан, мутасадди раҳбарларга тиббиёт, соғлиқни сақлаш муассасаларини тўлиқ рақамлаштириш, маблағларни тўғри ишлатиш, тиббий суғуртани жорий этиш, коррупцияни йўқотиш, содда қилиб айтганда, одамларни рози қилиш бўйича ислоҳотлар ижроси устидан тўлиқ назорат ўрнатиш топширилди. “Агар бирламчи бўғин, рақамлаштириш ва суғуртани жойига қўйсак, тиббиёт ходимларини билим ва амалий кўникмасини яхшиласак, муҳими, аҳолининг тиббий маданиятини оширсак, шунинг ўзи орқали кўзлаган мақсадларимизга эришамиз”, деди Президент.

Шу ўринда айтиш керакки, вилоятимиз шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида меҳнат муносабатларига оид жараёнларни рақамлаштириш бўйича янги тизим жорий этилгани кадрларни тайёрлаш, соҳага малакали ходимларни жалб қилиш имкониятини кенгайтириш, кадрларни шаффоф тизим орқали танлов асосида ишга қабул қилишда инсон омилини камайтиришга қаратилгани айни муддао бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан барча номзодларга тенг имконият яратилиб, очиқлик ва шаффоф тизим, муқобиллик ва тенглик тамойили асосида саралаб олинаётгани тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлашда, соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга, ҳар бир талабгор фақат ўзи яшаш ҳудудига эмас, балки ўзи орзу қилган шаҳар, вилоят, республика даражасидаги нуфузли даволаш-профилактика муассасаларидаги бўш турган лавозимлар учун ҳам танловда қатнашиш имкониятини бермоқда.

Умуман, соҳани рақамлаштириш керакли мутахассисни, ўрта ва қуйи тиббиёт ходимларини қидириш, билимли ходимларни жалб қилишда қимматли вақтни тежайди. Шунингдек, бу орқали манфаатлар тўқнашуви, ишга киришдаги инсон омили ва коррупциянинг олдини олишда қўл келади. 

Анваржон Жуманов, 

Фарғона вилояти Данғара туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ишга қабул қилишда шаффоф тизим яратилди