Фарғона вилоятида ҳам ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошади. Бунга сабаб сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганидир.
“Фарғонасувтаъминот” масъулияти чекланган жамияти маълумотларига қараганда, 2022 йилда электр-энергия харажатлари 43 миллиард сўмни ташкил этган. Жорий йил 1 октябрдан электр-энергия тарифининг ошиши натижасида 87,3 миллиард сўм харажат қўшимча қўшилиши кутилмоқда.
Аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1900 сўм, оқова сув нархи 450 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 2991 сўм, оқава сув нархини 777 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида кўриб чиқилди ва янги тарифлар белгиланди.
М.Сулаймонов,
ЎзА