ФОТОРЕПОРТАЖ

Ахборот-кутубхона тизими бугунги кунда нафақат китоб ўқиш маданиятини тарғиб этишда, балки ёшлар маънавиятини юксалтиришда, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда ҳам муҳим ўрин эгалламоқда.  

Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказида “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик-танловининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди. Кутубхона соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўз касбига меҳр билан ёндашадиган мутахассисларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш ҳамда касбий маҳоратини юксалтириш мақсадлари кўзланган танловда 14 нафар мутахассис тўртта шарт асосида беллашди.  

Беллашув давомида соҳа мутахассисларининг ижодкорлик, ташаббускорлик фазилатлари, билим ва салоҳиятига муносиб баҳо берилди. Танловнинг шаффофлилиги ва адолатли баҳоланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси вакиллари ZOOM платформаси орқали жараённи кузатиб бордилар.

[gallery-25990]

Натижаларга кўра, Бағдод тумани АКМ мутахассиси Ҳ. Абдуллаева учинчи, Бешариқ тумани АКМ мутахассиси Н. Ҳалимжонова иккинчи, Фарғона вилояти АКМ мутахассиси М. Шокирова эса фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига сазовор бўлди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада энг яхши кутубхоначилар аниқланди