–Аҳолини кенг кўламда маданий ва спорт тадбирларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш масаласига ўргатиш керак, –дейди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров аҳолига мурожаатида.
–Биз соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида янги тартиб ишлаб чиқдик. Бу Фарғона тажрибаси бўлиб, Республика миқёсида қўлланилиши мумкин. Агар бир амалдор 1 килограммга озса ҳар озган килосига 500 мингдан олади. 5 килограммга озса 2 миллион 500 минг сўм олади дегани. Бу учун жойлардаги поликлиникаларга боради ва рўйхатдан ўтади. Кун ора оғирлигини ўлчатиб туради. Ушбу қоида оддий халқ вакилларига ҳам қўлланилади. Улар ҳам бирдек ушбу суммаларни олади. Вилоятимизда бошқа спорт турлари қаторида футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Бунинг учун келгуси йилда 50 та футбол клублари ташкил этилади.
М. Сулаймонов,
М. Қодиров (сурат), ЎзА