Ўзбек адабиётига йирик сиймоларни етиштириб берган Фарғонада адабиёт байрами бошланди. Мамлакатнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари яна Қўқон шаҳрида йиғилдилар. Бу гал улар Жаҳон отин Увайсий, Хўжаназар Ҳувайдо, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Фурқат ижодини тараннум этиш, Энахон Сиддиқова, Ҳабибулло Саидғанини хотирлаш, бир қатор ёзувчи-шоирларни муборак ёшлари билан қутлаш учун келишди.

Не-не анжуманларга шоҳид бўлган Қўқон театр биноси адабиётнинг асл мухлислари билан тўлди. Анжуманни Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов очар экан, адабиёт халқ маънавиятини юксалтирувчи, тилини ривожлантирувчи, миллатни тарбияловчи қудратли восита эканлигини, бундан кейин ҳам устоз ва ёш ижодкорлар қўллаб-қувватланишини айтиб ўтди.

Сўзга чиққан Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов ва бошқалар ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларини хотирлаш, бугунги кунда қизғин ижодий фаолият юритаётган шоир ва ёзувчиларни ардоқлаш юртимизда адабиётга бўлган эътибор, ижодкорларга ғамхўрлик ифодасининг юксак намунаси эканини айтиб ўтдилар.

– Давлатимиз раҳбари “Адиблар хиёбони” очилишида адабиёт халқнинг юраги деб айтгандилар. Ана шу юрак ичида Фарғона, Қўқон адабий муҳитининг буюк намояндалари ётибди, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов. –  Ғофур Ғулом “Ўзбекистон шабчароғи, олмоси Фарғонадир, Ерда юлдузлар каби ҳар ерда гавҳар ёнадир”, деган эди. Қўқонда адабиёт байрами ўтишида рамзий маъно бор. Бу байрам ёшларни тарбиялаш, камолга етказишда катта аҳамиятга эга.

Анжуманда улуғ алломалар, марҳум ижодкорлар билан бирга, бугун етук асарлар яратаётган Ҳамид Бурҳонов, Носир Зоҳидов, Каримабегим, Абдулатиф Муҳаммад каби шоир ва адиблар ҳақида эътироф сўзлари айтилди.

Уларнинг таваллуд айёмлари билан табриклаб, совғалар топширилди.

Адабиёт байрами Фарғона, Марғилон шаҳарларида давом этади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zEmSIgkLE7c" title="Untitled video" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон ОБИДОВ, Элёр ОЛИМОВ (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада адабиёт байрами (+видео)