Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 4 эгизак дунёга келди

Фарғона шаҳар “Хўжамағиз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғанижон Одилов хонадонида бирданига тўрт эгизак: 3 ўғил ва бир қиз дунёга келди.

Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг саломатлиги яхши. Шундай бўлса-да, шифокорлар уларни доимий назоратга олишган.

– 2016 ва 2018 йилда ҳам фарзандли бўлгандик, – дейди Мунаввархон Одилова. – Катта фарзандларимиз қиз эди. Энди уч ўғил ва уч қизли бўлдик, Оллоҳга шукур, жуда бахтлимиз. Шифокорларгаям ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Қувончи бир олам ота-она чақалоқларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола деб исм беришди.

Шаҳар ФҲДЁ органи ходимлари туғруқхонага ташриф буюришиб, қўш эгизаклар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тантанали тарзда топширишди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА