Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 11-Фарғона округ комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда округ ҳудудида референдум участкаларини тузиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Комиссия раиси Эркинжон Нуралиев томонидан “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида” ги қонуннинг 16-моддасига кўра, референдум участкалари туман-шаҳарлар чегараларини инобатга олган ҳолда, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Референдум участкалари ҳарбий қисмлар, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам ташкил этилиши таъкидланди.  

–Қонунга мувофиқ, референдум участкалари туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан тузилиши керак. Ҳарбий қисмларда референдум участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан тузилади. Ушбу тартибларга кўра, бизга тақдим этилган тақдимномалар асосида Фарғона вилоятида 1209 та референдум участкаси тузишга қарор қилинди, – деди Референдум ўтказувчи 11-Фарғона округ комиссияси раиси Э.Нуралиев.

М.Сулаймонов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 1209 та референдум ўтказувчи участкалар тузилди