Фарғона: “Яшил энергия” улуши ортиб бормоқда (+видео)
Ўзбекистонда электр қуввати ишлаб чиқаришда янги аср бошланди. Давлат раҳбарининг тегишли қарорлари билан мамлакатда энергия тежовчи технологиялар жорий этилмоқда, қайта тикланувчи энергия манбалари ривожланяпти. “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг Фарғона филиалида бу борада самарали натижаларга эришилди.
Илгари ва ҳозир ҳам бу ерда бир турдаги энергия, яъни газдан иккинчи тур қувват – электр ҳосил қилинади. Аммо 2023 йилга келиб корхона ҳудудидаги фойдаланилмаётган 2 гектар ер майдонида қуввати 2 минг кВт соат бўлган қўёш панеллари ўрнатилди ва ишга туширилди.
–Ушбу қуёш панели ишлаб чиқараётган электр энергияси тўғридан-тўғри очиқ тақсимлаш қурилмаси орқали истеъмолчиларга, яъни аҳоли ва саноат корхоналарига етказиб берилмоқда, – дейди корхона ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Илҳомжон Ходжаев. – Бундан ташқари кўча ёритиш чироқларига қуёш панеллари ўрнатилган. Қуёш сув иситгичи, 60 киловатли панель эса қозонхонада ишлаб турибди.
[gallery-11327]
Хўш, қуввати 2 минг кВт соатли қуёш панели нима беради? Бу – кунига камида 10 минг киловатт соат электр энергияси дегани. Агар битта хонадон кунига 24 кВт соат электр истеъмол қилса, бу ердаги қуёш панеллари ишлаб чиқараётган яшил қувват 400 та хонадонни ёруғлик билан таъминлайди.
Қолаверса, иссиқлик станцияларига газ, электр, юзлаб ишчи ходимлар керак. Яна хавфли факторлар мавжуд: юқори босим, юқори ҳарорат, реагентлар, кимёвий элементлар...Қуёш электр станциялари учун эса қуёшли кун керак холос.
–Қуёшдан фойдаланиб электр энергия олиш бу табиатга етказилаётган зарарни камайтиради, – дейди цех бошлиғи Алишер Мўминов. – Мисол учун иссиқлик станциясида ёқилғи ёқиб атмосферага чиқиндилар чиқарилади. Қуёш энергияси эса ҳеч қандай чиқиндиларсиз олинади. Иккинчидан, бунга хизмат кўрсатадиган ходимлар сони кескин камаяди ва у хавфсиз ишлаб чиқаришдир.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/xgBTa4c0eAs" title="Фарғона: “Яшил” энергия улуши ортиб бормоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>“Фарғона иссиқлик электр станцияси” мутахассислари изланишда давом этяптилар.
–Биз ҳозирда панелларни муқим ўрнатилган ҳолатдан қуёш ҳаракатига қараб бурилувчи ҳолатга олиб ўтиш бўйича ишлар олиб боряпмиз. Бу билан биз қуёш электр станцияси фойдали коэффициентини 20 фоиздан 25 фоизга кўтаришга эришишимиз мумкин. Шунда йиллик 3,5 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаришни 5 миллион кВт соатга етказиш мумкин. Бу эса ҳозирги йиллик 770 минг куб метр газ иқтисодини 1,2 миллион куб метрга етказиш имконини беради.
Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов(видео)
ЎзА