Фарғона вилоятида меваларнинг деярли барча турлари етиштирилади ва экспорти доимий амалга оширилади.

 Вилоятнинг табиати хурмо етиштириш учун жуда қулай. Куз келиши билан 10 дан зиёд турдаги хурмолар бирин кетин пиша бошлайди. Вилоятнинг Олтиариқ, Қува, Фарғона ва Бешариқ туманлари хурмо етиштиришда етакчилик қилмоқда. Шунингдек, янги хурмо боғларини яратиш ва мавжуд боғларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнги уч йилда вилоятда хурмо боғлари 604 гектардан 28 фоизга кенгайтирилиб, 804 гектарга етказилди. 

Хурмога нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам талаб катта. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак 2021 йилнинг ўтган даврида қиймати 12 миллион 453 минг долларлик 22641 тонна хурмо Россия, Беларус, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинган. Экспортга расмийлаштирилган хурмоларнинг 80 фоизи айнан Россияга юборилган. 

Ҳозирда вилоятда хурмо экспорти билан 102 нафар ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари шуғулланмоқда. Вилоятда хурмо экспорти сентябрь ойидан бошланиб, эрта баҳорга қадар давом этади. Бунда ҳудудларда ташкил этилаётган музлатгичларда хурмо жуда яхши сақланиб унинг сифати бузилишини олди олинмоқда ҳамда узоқроқ сақланишига имкон бермоқда. Бу эса унинг қанча узоқ сақланиши унинг нархи ошишига ва тадбиркорларнинг даромади кўпайишига олиб келмоқда. 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш ва экспортни тезкорлик билан божхона назорати ҳамда расмийлаштрувидан ўтказилишини таъминлаш мақсадида “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг Олтиариқ туманида “Олтиариқ” экспортга кўмаклашиш маркази хизмат олиб бормоқда. Бунинг натижасида тадбиркор томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш бўйича қилинган мурожаатлари шу жойнинг ўзида расмийлаштириб келинмоқда. 

Божхона тизимида йўлга қўйилган  хавфни бошқариш тизими орқали эндиликда 90 фоиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари соддалаштирилган  “яшил” ва “сариқ” йўлакларда расмийлаштириб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида тадбиркорларга олтинга тенг бўлган вақтининг тежалишига ва товарларнинг сифатини бузилишини олдини олишга хизмат қилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона хурмолари дунёни забт этмоқда