Фарғона вилоятида 2022 йил пахта ҳосили учун 82 минг 80 гектар ерда чигит экиш режалаштирилган. 12 та пахта-тўқимачилик кластерлари, 2 минг 522 та фермер хўжаликлари томонидан 328 минг тоннадан зиёд сифатли пахта хомашёси етиштирилади. Айни пайтда белгиланган агротехник тадбирлар асосида чигит экиш ишлари бошланмоқда. Ҳудудларда қисқа муддатларда бу жараённи амалга ошириш учун 149 та чигит экиш отрядлари ташкил этилди.

Қўштепа туманида жорий йилги ўзига хос ўзгарувчан об-ҳаво шароитида чигитни мақбул муддатда экиш ва мавсумни тизимли ташкил этиш бўйича кўргазмали ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, туманлар секторлари ва кластерлар раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар иштирок этди. 

“Солижонобод Маҳмуд” ММТП ҳудудидаги "Global Textile Solutions" масъулияти чекланган жамияти пахта-тўқимачилик кластерида ўтган тадбирда дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилди. Соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган тажрибали фахрийлар, вилоят фаоллари, нуронийлар билан бирга яхши ният, дуолар билан ерга чигит қадаш жараёнлари бошлаб берилди. 

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров деҳқончилик меҳнати оғир эканлигини, бироқ тўғри ҳаракат қилинса, ерга ўз вақтида уруғ қадалиб, агротехник тадбирлар олиб борилса, мўл ҳосил олинишини таъкидлади. Мавсум олдидан қилинажак ишларни тажрибали соҳа ходимлари билан маслаҳатлашиб амалга оширилиши ўзига хос анъанага айланганлигини ва бу ўз ижобий натижасини кўрсатаётганини қайд этди.  

[gallery-6384]

Пахта етиштиришда Туркиянинг илғор тажрибаси ҳақида тўхталиб, ўтган йили пахтачиликда вилоятда ўртача 34 центнердан ҳосил олинган бўлса, бу йил маррани янада баланд олиш зарурлиги таъкидланди. 

– Бу йил ният, режа 40 центнер бўлади. Лекин фермерлар қўрқмасдан 50 центнерни мақсад қилиши керак. Ҳамма имконият бор, меҳнат қилиш керак холос. "50 центнерчилар" ҳаракатини бошлаш керак, – деди Хайрулло Бозоров. 
Кластер корхоналари об-ҳаво, тупроқ шароити, амалий тажрибадан келиб чиқиб, қандай нав экишни ўзлари танлади. “С-8290”, “Наманган-77”, “Андижон-35” каби синалган навлар қаторида тажриба тариқасида бир қатор янги навлар синовдан ўтказиладиган бўлди. 10 кунлик муддатда чигит экиш ишларини отряд усулида сифатли ва самарали амалга ошириш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.  

Шунингдек, семинар давомида ғаллачилик ва пиллачилик йўналишидаги чора-тадбирлар ҳам келишиб олинди. 

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти: пахтадан ўртача ҳосилдорлик 40 центнерга етказилади