Фоторепортаж

Бугун глобаллашиб бораётган дунёда ҳар бир мамлакат ўз яшил оламини ҳимоя қилиши муҳим масалага айланиб улгурган. Шу йўл билан мамлакатлар озиқ-овқат хавфсизлигига эриша олиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт-импорт жараёнларида маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фарғона вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт кўрсаткичларини ошириш борасида доимий ишлар олиб борилмоқда. 

Ҳозирда вилоятда бошқармага қарашли “Водий”, “Қувасой”, “Қўқон”, “Марғилон”, “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ва “Равот”, “Андархон”, “Риштон”, “Фарғона”, “Ўзбекистон” ҳамда “Фарғона” аэропорти Ўсимликлар карантини чегара масканларида экспорт-импорт жараёнлари доимий назоратда. 2021 йил мева-сабзавотлар экспортида гилос, узум, хурмо, шафтоли, помидор, қуритилган мева-сабзавотлар, олхўри, ўрик, анор, полиз маҳсулотлари, дуккаклилар, қалампир каби маҳсулотлар асосий улушни ташкил қилди.

Ушбу жараёнларда “Даладан экспортгача” тамойили асосида қилинаётган ишлар, қишлоқ хўжалиги экинлари, ўсимликлар, боғларга зиён етказувчи зараркунанда ва турли касалликларга қарши тўғри курашиш муҳим, албатта. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти ва импорти жараёнларида уларнинг мамлакатлар флора олами учун фитосанитар хавфсизлиги табора  долзарблик  касб этмоқда. Бунинг учун эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига турли касаллик ва зараркунандаларга қарши сифатли кураш воситаларини етказиб бериш, минерал ўғит ва кимёвий воситалар билан таъминлаш, агрокимёвий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, ташқи бозорларда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш муҳим. Бунда ер эгалари, фермер ва деҳқонларга ўсимликлар клиникалари ва биолабораториялар ёрдам бермоқда. 

Ҳозирги кунда вилоятда асосий вазифаси ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи ҳамда ўсимликларга ишлов бериш ва уларга жиддий зиён етказувчи зараркунандалар, касалликларга қарши курашиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ва аҳолини биокимёвий, кимёвий, биологик, механик воситалар ва ускуналар (инвентар) билан таъминлаш бўлган 34 та ўсимликлар клиникаси мавжуд. 2022 йилда яна 66 та янги клиника ташкил этилиши режалаштирилган. Ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши курашда биологик курашдан вақтида, тўғри фойдаланиш сифатли, инсон саломатлигига мутлақо хавфсиз маҳсулотлар етиштиришга ёрдам беради. Бунда, айниқса, биолабораторияларда етиштирилувчи энтомофаглардан фойдаланиш яхши самара беради. Ҳозирда вилоятда фаолият юритаётган биолабораториялар сони 35 тани ташкил этади. Жорий йилда ҳар бир туманда пахта тўқимачилик кластерлари томонидан замонавий, барча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 10 та биолаборатория ҳамда барча туманларда ташаббускор тадбиркорлар таклифидан келиб чиқиб, 1000-2000 гектар майдонни таъминлай оладиган биолабораториялар ташкил этиш режалаштирилган.

Бошқарма фитосанитар лабораторияси фаолиятида ҳам ижобий янгиликлар юз бермоқда. АҚШ, Польша, Туркия, Хитой, Латвия, Россия, Германияда ишлаб чиқарилган 20 турдаги 25 дона ускуна ёрдамида гербологик, энтомологик, фитопатологик текширувлар ўтказиб келинган бўлса, эндиликда агентликнинг Халқаро алоқалар, жаҳон иқтисодий тизимига интегратциялаштириш ва грантларни жалб қилиш бошқармаси томонидан амалга оширилган йирик лойиҳа натижасида ускуналар сони бир мунча ортди. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини диверсификатсия ва модернизация қилиш” деб номланган лойиҳасининг дастлабки босқичида вилоят бошқармаси фитосанитар лабораториясига қиймати 52,5 минг, иккинчи босқичда эса салкам 69 минг АҚШ долларига тенг ускуналар олиб келинди. Лойиҳа доирасида лабораторияга олиб келинган 21 турдаги 31 дона энг замонавий ушбу асбоб-ускуналар ўсимликларга зарар келтирувчи, оддий қурилмаларда аниқлаб бўлмайдиган вирусли ва бактериологик касалликларни аниқлай олади. Демак, лабораториянинг имкониятлари кенгаймоқда. Бу эса  зараркунандаларга қарши самарали кураш чораларини ўз вақтида белгилаш ва энг асосийси ўсимликларни карантин объектларидан ҳимоя қилишга хизмат қилиш билан бир қаторда, албатта, ер эгалари ва тадбиркорларга қулайликлар яратади. 

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 15 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик тизимида Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Экин майдонлари учун агрокимёвий харита тайёрлаш, минерал ўғитлар таҳлилларини ҳамда тупроқ ҳолатини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларининг минерал ўғитларга бўлган илмий талабини ўрганиш, токсикологик, радиологик назорат таҳлилларини ўтказиш марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифаларидир. Ҳозирда Республика агрокимёвий таҳлил маркази Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Ҳудудий бўлинмада барча замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тупроқ, минерал ўғит, токсикологик, радиологик назорат таҳлилларини ўтказувчи лабораториялар мавжуд.

[gallery-5621]

Айтиш ўринли, бу ерда 4 йилда бир маротаба тупроқ агрокимё таҳлиллари ўтказилиб, агрокимёвий хариталар ишлаб чиқилади. Айнан агрокимёвий харита суғориладиган экин ерлари тупроқларининг қишлоқ хўжалик экинлари учун зарур бўлган озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади. Агрокимё картограмма асосида қишлоқ хўжалик экинларига етарли даражада минерал ўғитлар киритилмаслиги оқибатида тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлиги пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлаши мумкин. Қишлоқ хўжалигига етказиб берилаётган минерал ўғитлар сифати доимий назоратда бўлиши ҳам ҳосил, ҳам тупроқ сифатини таъминлашга хизмат қилади. Уларнинг доимий назорати эса, албатта, агрокимёвий таҳлил маркази ва ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Таъкидлаш керак, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш ва агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пеститсидлар, нитратлар ва оғир металл тузларининг қолдиқ миқдорини аниқлаш сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва тупроқ унумдорлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Хулоса қилиб айтганда, вилоятда фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, хориж давлатлари билан мева-сабзавотларимиз экспортида ишончли ҳамкорликка эришиш, экспорт кўрсаткичларини янада ошириш йўлидаги ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фаолиятида қандай янгиликлар бор?