Фарғона вилоятининг кўплаб ҳудудларида томорқадан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш каби йўналишларда катта тажриба яратилган. Аксарият маҳаллаларда оилалар кафтдек ердан тўрт фаслда ҳам яхши даромад олмоқда.

Риштон ва Қува туманларида ташкил этилган кўргазмали семинарда ана шу илғор тажрибалар ҳақида маълумот берилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, “Томорқа хизмати” корхоналари ҳамда Қашқадарё вилоятидаги ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Қува туманидаги “Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази”да кўчатчилик соҳасини илмий асослари, парваришлаш, янги навларни селекцияси билан шуғулланиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий харакати доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини етказиб бериш тажрибаси ўрганилди.

Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида Риштон туманида фаолият бошлаган "Риштон томорқа хизмати"да - аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи кўчатчилик иссиқхонаси, дон тегирмони, замонавий музлатгичли омборхона ва мева сабзавотни қайта ишлаш цехларидан иборат 12 та йўналиш ташкил этилган.  

Кўргазмали семинар давомида Туркия давлатидан келтирилган технология асосида қурилган ун ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона тажрибаси бошқа ҳудудларда оммалашмоқда