Фарғона ўғлонлари муддатли ҳарбий хизматга кузатилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўташ учун тенгдошлари орасидан сараланган ўғлонлар Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларга муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун тантанали кузатилди.
Тантанали маросимда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вакиллари, фахрийлар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Саф майдонига давлат байроғи олиб кирилгач, давлат мадҳияси барчанинг жўрлигида ижро этилди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар она Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва шарафли бурчни бажаришга шай турган ўғлонларга букилмас ирода, сўнмас матонат ва куч-ғайрат тилашди.
[gallery-16763]
Тадбир давомида Ватан ҳимоячиларига вилоят ҳокимлиги ва округ қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА