Фарғона мева ва сабзавотлари харидоргир
Фарғона боғларига яна барака кирган. Қайси йўлдан юрманг, “хурмо бор” ёки “хурмо оламиз” деган ёзувларни кўрасиз. Биринчисида тилларанг ёки қорақизил шарбати оқиб турган хурмо узилаётганига гувоҳ бўлсангиз, иккинчи ёзувли масканда 20-30 тоннали совутгичли автомашиналар юкдонига махсус идишларга авайлаб терилган хурмо қутиларини юклашаётган манзарага дуч келасиз. Ҳар икки ҳолат ҳам экспорт билан боғлиқ. Қува, Қувасой, Марғилон боғлари ҳамда хонадонлардаги “ҳосилини кўтаролмай айрига суянган” шохлардан хурмо узилмоқда.
Умуман, Фарғона вилояти мева-сабзавот экспорт қилишда мамлакатда етакчилардан бирига айланди. Мана, рақамлар билан танишинг-а. Улар 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги экспортга тегишли.



Мева экспорти:
Гилос 1,7 минг тн. 2,2 млн. дол.
Олма 12,3 минг тн. 3,8 млн. дол.
Шафтоли 6,3 минг тн. 7,5 млн. дол.
Олхўри 1,5 минг тн. 2,6 млн. дол.
Сабзавот экспорти:
Сабзи 15,9 минг тн. 3,9 млн. дол.
Помидор 6,6 минг тн. 6,1 млн. дол.
Карам 24,4 минг тн. 7,1 млн. дол.
Дарвоқе, ҳали вилоятдаги бир неча юз совуқхоналарда сақланаётган мевалар ўз навбатини кутяпти.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА мухбири