Тарихда биринчи марта ўзбек гилоси Сингапур бозорига етказилди.

Фарғона вилоятида етиштирилган гилослар “Uz-segang” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан Сингапурга экспорт қилинди ва ярим килолик қутиларда 8,8 доллар нархда Сингапур супармаркетларида сотилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга тайёрлашга ихтисослашган “Uz-segang” МЧЖ қўшма корхонаси “Глобал ГАП” халқаро сертификатига эга бўлиб, ушбу сертификат корхона томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга, шу жумладан, Европанинг исталган давлатларига тўсиқсиз экспорт қилиш имконини беради.

Ҳозирда корхона томонидан Кореяга ҳам катта ҳажмда гилос экспорти амалга оширилмоқда. Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмаги билан бунинг учун махсус чартер рейси ташкил этилди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона гилослари Сингапур супермаркетларида сотилмоқда