Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси” олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” олий таълимда улкан ўзгаришларга олиб келди. Буни 1930 йилда ташкил этилган ва бугун мамлакат миқёсида етакчи таълим даргоҳларидан бирига айланган Фарғона Давлат Университети мисолида ҳам кўриш мумкин. Бундан олти йил аввал 7-8 минг талабаси бўлган университет бугун 33 минг ёшларга фан йўналишлари бўйича таълим бермоқда.

–Жорий йилда университетимизга 2770 нафар ёшлар бакалавр, 314 та магистратурага, 1050 та сиртқи бўлимга талабалар қабули ташкилланди, – дейди университет проректори Ислом Зокиров

Университет ўқувчилари таркибида илмий даражалилар икки йил аввал ҳам 20 фоизни ташкил этарди. Мавжуд бюрократик тўсиқларнинг олиб ташланиши, илмий даража берувчи кенгашлар очилиши ва тадқиқотчилар сони ўсиши натижасида ҳозирга келиб уларнинг 37 фоизи фан номзоди ва докторлик диссертациялари ёқлаган. 

– 7 та ихтисослик бўйича илмий кенгаш ташкил этилди. Улар 12 та ихтисослик бўйича дисертация ҳимояларини амалга оширади. 2020 йилда 18 та диссертация ҳимоя қилинган бўлса, 2022 йилда у 84 тага етди. Жорий 2023 йилда эса ҳимоялар сони 100 дан ошади, – деб таъкидлади Исломжон Зокиров.

Олий таълимдаги тараққиёт сабабларидан бири шубҳасиз академик ва молиявий мустақиллик берилганида. Энди илмий даража олган профессор ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни етарли даражада қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Талабаларнинг мажбурий меҳнатдан озод этилиши, ўқитувчига юқори иш хақи, етарли шароит яратилиши уларга ўз устида ишлаш, изланиш, таълим сифатини янада юқори кўтариш имконини берди. Университетда ҳар йили бир неча ўн дарслик, монография чоп этиляпти. Халқаро миқёсда Scopus базаларида илмий мақолалар эълон қилинмоқда. 

–19 та лойиҳа, жумладан 16 та инновацион лойиҳа 2 та драйвер лойиҳа ва 2 та спинок корхона ташкил этилди. Улар топган маблағи билан ўзинини ўзи молиялаштиради, – деди биз билан суҳбатда Исломжон Зокиров.

Фарғоналик олимлар, университет профессор ўқитувчиларини бугун кўплаб хорижий олий ўқув юртларида танишади. Исломжоннинг айтишича,

–Бугунги кунда 80 дан ортиқ хорижий олий таълим муассасалари билан меморандиум ва шартномалар имзоланган. Хусусан Россиянинг Қозон федерал универиситети билан рус тили ва адабиёти ўқитувчилари тайёрлаш бўйича 3+1 дастури асосида кадрлар тайёрланади. Яъни талаба 3 йил Фарғонада 1 йил Қозонда ўқийди. Шунингдек биз 2021 йилда Венгрияни қишлоқ хўжалик ва ҳаётий фанлар университети билан қўшма факультет ташкил этдик. Бундан ташқари узумчилик ва анорчиликни ривожлантириш борасидаги илмий лойиҳани биргаликда тадқиқ қилмоқдамиз. 100 дан ортиқ профессор –ўқитувчиларимиз хорижий олий таълим муассасаларига бориб маърузалар ўқишди. 50 дан ортиқ хорижий профессор ўқитувчилар эса фарғоналик талабалар ҳузурида турли фан йўналишларда маъруза ўқидилар.

Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизими, уларни тўғри селекциялаш, якка тартибда фаолият олиб бориш қайта тикланди. Натижада биргина Фарғона Давлат Университетини 18 нафар талабалари Президент стипендияси соҳиби, давлат ва номдор стипендиялар эгаси бўлдилар. 2023-2024 ўқув йили учун яна 17 номда университет  ички  стипендиялари хам таъсис этилди. 

Ҳар қандай ютуқ билим билан боғлиқ. Билим эса китоб, кутубхона билан.  

–750 мингдан ортиқ фондга эга бўлган ахборот–ресурс маркази бор. У ўз фаолиятини замонавий дастурлар, платформалар, онлайн ўқиш имкониятини яратган усулларда уйғунлашган ҳолда олиб бормоқда, – дейди Исломжон Зокиров.  –Мақсадимиз кутубхона фондини 1 миллионга етказиш. Энди талаба кутубхонага бориши ҳам шарт эмас, ID рақами орқали компьютер ёки телефонидан университет базасидаги китобни онлайн олиб ўқиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари 150 ўринли book kafe фаолиятини бошлади. Бу ерда интернет, WiFi ва анъанавий ўқиш имкониятлари мавжуд. 

Талабалар ижтимоий ҳимояси масаласи ҳам университетда юқори даражада йўлга қўйилган. Биргина ётоқхоналар билан таъминлаш масаласини олайлик.

–Фарғона Давлат университетида 240 ўринли битта ва 804 ўринли 2 та талабалар ётоқхонаси қуриб фойдаланишга топширилди, – дейди Ислом Зокиров. –Бугун Университетда 3500 талаба учун қулай шарт-шароитларга эга ётоқхоналар мавжуд. 

Фарғона Давлат Университети турли халқаро, масалан Испаниянинг Webometrik, Австралиянинг “UniRank” каби рейтинг ташкилотлари эътиборидан тушмаяпти. Яқинда эса проректорнинг айтишича, у топ мингталикка киритилган:

–Сўнгги йилларда эришган натижаларимиз эътироф этилиб, дунёнинг машҳур рейтинг белгиловчи “Z”  агентлиги томонидан 14 та индикатор бўйича, яъни барқарор ривожланиш шартномалари бўйича университетимиз топ мингталик университетлар қаторига қабул қилинди.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/U1i7vSxcGBk" title="Фарғона Давлат Университетига халқаро эътироф" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Мухаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона Давлат Университетига халқаро эътироф (+видео)