Фарғона давлат университети карантинга ёпилди
Фарғона давлат университетининг 2021 йил 26 апрель кунги Кенгаш йиғилиши қарорига мувофиқ, инфекция юқтириб олиш ва вирус тарқалиши хавфини олдини олиш мақсадида 26 апрель санасидан университетда 14 кунлик карантин жорий этилди. Дарс машғулотлари эртадан — 27 апрель санасидан бошлаб онлайн шаклда амалга оширилади.
Карантин даврида олий таълим муассасаси ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса, яна анъанавий шаклга қайтилиши белгиланди.
М. Сулаймонов, ЎзА