Фарғона асали Хитой бозорида
Ўзбекистоннинг, жумладан, Фарғона вилоятининг ҳам энг катта иқтисодий ҳамкори Хитой бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам икки мамлакат тадбиркорлари, расмий маъмурлари бир-бири билан тез-тез учрашадиган бўлиб қолди.
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация Хитойнинг ШУАРида бўлиб бир қатор ўзаро манфаатли шартномалар имзолаган эди.



Мана энди улар Хитойнинг энг ривожланган провинцияларидан бири Шандонда амалий мулоқотлар олиб борди. Фарғона вилояти ҳокимлиги телеграм каналида қайд этилишича, энди Хитой бозорига Фарғонанинг экологик тоза асаллари кириб боради.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири