Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг “Медиа ва таҳлил” саммити ҳамда Маданий меросни муҳофаза қилиш ва қазув-тадқиқотлари симпозиумида Фарғона давлат университети халқаро илмий ҳамкорлик йўналишидаги амалий натижалари билан алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда Хитойнинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири – “Синхуа” ахборот агентлиги томонидан Фарғона давлат университети ҳамда Лоянг археологик тадқиқотлар институти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ва уларнинг амалий натижалари кенг ёритилди. Жумладан, археологик тадқиқотлар соҳасида амалга оширилган қўшма лойиҳалар, талабаларнинг амалиёт жараёнлари, ўзаро тажриба алмашинуви каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари иштирок этган мазкур форумда Хитой Археология институти профессори Ван Вэй томонидан Фарғона давлат университети ва Лоянг институти ҳамкорлиги доирасида қўлга киритилган ютуқлар таҳлил қилинди. У ўз чиқишида Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва археологик объектларини ўрганишда Фарғона давлат университети илмий жамоасининг ҳиссаси беқиёс эканлигини қайд этди.

Фарғона давлат университетининг халқаро даражадаги бундай юксак эътирофи нафақат ушбу таълим муассасаси, балки бутун Ўзбекистон олий таълим тизими учун муҳим аҳамиятга эга. Университет талабаларининг амалиёт жараёнларида халқаро стандартларга мувофиқ билим ва кўникмаларга эга бўлаётгани, замонавий илмий методлар асосида тадқиқотлар олиб бораётгани таълим сифатининг юксалаётганини кўрсатади.

Университет бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам етакчи илмий-таълим муассасалари билан тенг ҳамкорлик қилаётган, инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этаётган мустаҳкам илмий майдонга айланмоқда. Ушбу ютуқлар келгусида университетнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФарДУ: илмий ҳамкорликдаги эътироф