Танловда 13 апрель санасидан 18 апрелга қадар 6 минг 853 нафар китобхон иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида карантин даврида оилаларда китобхонлик муҳитини уйғотиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган “Китобхонлик ойлиги”нинг илк ҳафтаси ўз ниҳоясига етди. 

Танловда 13 апрель санасидан 18 апрелга қадар 6 минг 853 нафар китобхон иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтди. Энг кўп Фарғона шаҳридан 36,3 фоиз, ундан кейинги ўринда 15,6 фоиз китобхонлари билан Бағдод тумани фаоллик билан иштирок этмоқда. Ўтказилган “Китобхон ёшлар” танловининг 7-14 ёш тоифасида Қува, Олтиариқ, Тошлоқ туманлари ҳамда Фарғона шаҳри китобхонлари фаол қатнашган бўлса, айни танловнинг 15-30 ёш тоифасида Риштон, Учкўприк ва Фарғона тумани китобсевар ёшлари кўпчиликни ташкил қилди.

Шунингдек, ҳафтанинг сешанба, жума кунлари ўтказилган “Китобхон ота” танловида 621 нафар китобхон оталар иштирок этди. Улар орасида Олтиариқ, Бешариқ, Данғара туманидан иштирокчилар фарзандларига ўрнак бўлиб, ғолибликни қўлга киритди. 

Чоршанба ва шанба кунлари баҳсларга бой бўлган “Китобхон она” танловида Фарғона шаҳри, Қува ва Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи оналар фаоллик кўрсатди. Биргина “Китобхон она” танлови 1089 нафар оналарни қамраб олди. 

“Китобхон она” кўрик-танлови ғолибаси Сурайё Гафурова ўзининг дил изҳорларини билдирди: 

– Асли тилчиман, бу рост. Бадиий адабиётни мактаб пайтларида ўқиганман асосан. Ҳозир вақт йуқ. Илмий манбалардан ортмаймиз. Лекин танловга фарзандларим учун қатнашдим. Ахир номи ҳам китобхон она-ку. Уларнинг қўллаб-қувватлаб туришларини, ишончларини оқлаш учун. 

Китобхон она танлови учун жудаям характерли асар танланган. Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асарини 7 ёки 8-синфда ўқиган эдим. Кўзда ёш билан. Кеча асар номи эълон қилингандан сўнг яна қўлимга олдим. Бу сафар ҳам ёш келди, лекин бу бошқа туйғу. Ахир энди ўзим ҳам она эдим, она сифатида ўқидим. Синчиклаб, диққат билан ўқиб чиқдим. Тўғриси, 20 та саволга ҳам тўғри жавоб берсам керак, деб ўйлаб тургандим. Лекин саволлар бошланиши билан майда деталларгача эътиборга олингани англашилди. Натижада 2 та хато. 

Ташкилотчиларга ва барча қатнашчиларга катта раҳмат. Кейинги танловларда омад ёр бўлсин. Миннатдормиз.

Танлов ғолиблари Қува туманидан 10 нафар, Фарғона шаҳридан 9 нафар, Олтиариқ, Бешариқ туманларидан 3 нафардан, Қувасой шаҳри, Данғара, Бувайда, Учкўприк туманларидан 2 нафардан, Фарғона, Сўх ва Ўзбекистон туманларидан 1 нафарни ташкил этди.

– Китобга бўлган меҳр оиладан бошланади деб, бежиз айтишмаган экан. Оиламизда китобхонлик кечалари кўп ўтказилиб турилади. Бу бизнинг дунёқарашимизни, ҳаётга, атрофдагиларга нисбатан фикримизни анча теранлаштиради, – дейди Ўзбекистон туманидан“Китобхон ёшлар” танлови ғолиби Саидахон Боқижонова. – Ўзим Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети физика-математика факултети 2-босқич талабасиман. Йўналишим аниқ фанлар бўлишига қарамасдан, адабиётга бўлган меҳрим бошқача. Бунга албатта, оилавий муҳит сабаб бўлган.

Бу танловни онам кўрсатиб қолдилар. Аввал унча эътибор бермадим. Кейин ўзим ўқиган асарлар берилаётганлигини кўриб, хотирамни синаб кўриш фикри уйғонди ва қарабсизки ғолиб бўлдим. Бу унчалик ҳам қийин эмас экан, шунчаки билимингизни тез фурсатда кўрсата олиш қобилияти холос.

Китобхонларга айтадиган гапим шуки: қайси соҳа вакили бўлишидан қатъий назар китобга бериладиган эътибор бу ўзимизга, ўзлигимизга берилган эътибордир!

“Китобхонлик ойлиги” доирасидаги танловлар вилоят Ахборот-кутубхона марказининг www.ferlibrary.uz, https://fergana.natlib.uz сайтлари ҳамда телеграмдаги https://t.me/fargona_akm саҳифаси орқали ўтказилмоқда. 

Бугунги кунга келиб биргина вилоят ахборот-кутубхона маркази расмий сайти орқали 13 минг 823 нафар фойдаланувчи танловни кузатиб, қамраб олинган бўлса, телеграм тармоғи орқали танловга оид эълонлар фойдаланувчилар томонидан 364 минг 750 мартадан ортиқ кўрилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналиклар китоб ўқиш билан банд
Маданият
16:38 / 19:04:2020