Мамлакатимизда жорий йил 15 августидан карантин талаблари юмшатилиб, аҳолининг эркин ҳаракатланишига шароит яратилди

Мамлакатимизда жорий йил 15 августидан карантин талаблари юмшатилиб, аҳолининг эркин ҳаракатланишига шароит яратилди. Бу билан исталган вақт кўчага чиқиш, жамоат транспортида юриш, бозорларга бориш, овқатланиш шахобчаларидан фойдаланиш, спорт секцияларига қатнаш, истироҳат боғларида сайр қилиш имкони туғилди.

Мактаблар, боғчалар фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, аҳолининг фаоллиги тобора ортиб боряпти. Юртдошларимиз бугун пандемия шароитига мослашган ҳолда яшаяпти, ишлаяпти, таълим олаяпти...

Аммо сўнги кунларда коронавирус касаллигига чалинганлар сони юқори кўрсатгичларда қайд этилаётгани ҳам бор гап. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этиб бораётган статистик маълумотларга кўра, 11 сентабрь куни мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 749 нафарга етиб, антирекорд янгиланди. 15 сентябрь куни 570 ҳолатда, 16 сентябрь куни эса 597 ҳолатда касаллик қайд этилди.

– Дунё бўйича пандемиянинг илк босқичларида касалланганлар сони 100 минг нафарга етиши учун ҳафта керак бўлса, ҳозир бу рақам соатлар ичида қайд этилмоқда, – дейди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова. – Мамлакатимиздаги ҳозирги ҳолатни ҳам жуда яхши деб айтолмайман. Сентябрнинг илк кунида 343 нафар бемор қайд этилган бўлса, кундан кунга бу кўрсаткич ўсиб боряпти. Одамлар, жумладан, болалар анча вақт уйда бўлди. Энди эса кўпчиликда бемалоллик кузатилмоқда. Аҳолимиз бозорлар, истироҳат боғлари, дам олиш масканларига ўзлари ва фарзандлари билан бориб, аввалги ҳаёт тарзига қайтмоқда. Мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотнинг кўпайиши, ўз навбатида, коронавирус хавфини ҳам кучайтиради.

Мавзуга оид материал устида ишлаб ўтирар эканман, телефоним жиринглади. Салом-аликдан сўнг, дугонам эртага вилоятга тўйга кетаётгани, ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган қизи, 5 ёшли ўғли ва ўз соғлиғидан хавотирдалигини айтди. Турмуш ўртоғига ҳозирги вазиятни тушунтира олмаётгани ва унинг қарорига қарши чиқа олмаслигидан хафа бўлди...

Орамизда ҳали ҳам пандемиянинг моҳиятини англамаётган, касалликнинг инсон саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини тушунмаётган юртдошларимиз борлиги жуда ҳам ачинарли. Мамлакатимизда карантин бутунлай бекор бўлмагани, тўй-маракалар ўтказилишида алоҳида тартиб-қоидалар сақлаб қолинганига қарамай, аҳоли орасида кўп сонли одамлар иштирокида дабдабали тўйлар ўтказиш, йиғинлар ташкил қилиш ҳоллари давом этяпти.

– Республика бўйича карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ўтказилган энг кўп тўй маросимлари Фарғона вилоятида аниқланган, – дейди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев. – 16 августдан 13 сентябргача бўлган муддатда маҳалла фаоллари ва ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари натижасида карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда ўтказилган 243 та тўй маросими аниқланган. Тошкент шаҳрида 1 та, Сирдарёда 31 та, Фарғонада 75 та, Жиззах ва Қашқадарёда 20 тадан, Бухорода 7 та, Андижонда 11 та, Сурхондарёда 20 та, Хоразмда 7 та, Навоийда 5 та, Наманганда 30 та, Самарқандда 10 та ва Қорақалпоғистонда 6 та ҳолатда карантин қоидаларига риоя қилинмай тўй маросимлари ўтказилган.

Маҳаллаларда, кўп қаватли уйлар олдида, ўйин майдончаларида болажонларимизнинг яна олдингидек бир-бирлари билан ўйнаётганига кўп гувоҳ бўляпмиз. Аммо улар орасида ниқоб таққанлари саноқли. Ҳатто биз катталарнинг аксарияти ҳам кўчада ниқоб таққанимиз билан, иш жойларимизда ниқобсиз ўтирибмиз, мулоқотларда ижтимоий масофани сақламаяпмиз, бир-биримизни кўрганда қучоқ очиб, қўл бериб сўрашяпмиз.
– Аҳоли ўртасидаги ана шундай тегишли профилактик тадбирларни бажармаслик, тавсияларга риоя қилмаслик, лоқайлик касаллик бўйича вазиятнинг мураккаблашишига сабаб бўлмоқда, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков. – Ўзбекистон шароитида карантин бекор қилингани йўқ. Аксинча, у бир мунча юмшатилди. Агар биз карантин тадбирларига риоя этар эканмиз, вазиятни барқарор ҳолатга келтиришимиз мумкин бўлади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволашда тизим яратилган бўлиб, 60 мингдан кўпроқ шифо ўринлари тайёрланган. Уларнинг 10 фоизидан фойдаланилаётган бўлса, қолганлари заҳира ўринларидир. Мана шу тизимнинг яратилиши келгусида коллапс – шошиб қолиш ҳолатининг олдини олиш имкониятини беради.

Шундай бўлсада, халқимизнинг "Асранганни асрайди", деган нақлига амал қилиб, ҳар биримиз нафақат ўзимиз, оила аъзоларимиз, фарзандларимиз, яқинларимиз саломатлигига масъул эканлигимизни унутмайлик!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғоналиклар карантин талабларини “бузиш”да етакчи